Севги
То ишқ саҳросини кезмас экансан,
То ишқ саҳросини кезмас экансан,Ҳижрон оғриғини сезмас экансан,Олами дунёдан безмас экансан,Ҳаққа борар йўлни кўра олмассан.Ишқнинг саҳросини кезсангу аммо,Маъшуқ учун йиғлаб қилмасанг наво,Вужудингга сиғмай кўзингдан дарёТошмаса, Ҳақ йўлда юра олмассан.Ҳақ йўлда юрдингу, ҳолбуки ҳар дамРоҳат деб билмасанг чекканинг алам.Ҳатто бахш этмасанг ҳаётингни ҳам,Вуслат даргоҳига бора олмассан.Ҳақиқатнинг нури, тажаллоси ишқ,Коинот аҳлининг таманноси ишқ,Эрану абдоллар тасанноси ишқ,Ишқсиз Жамолини кўра олмассан.Ишқ келса, тиғидан кўксинг чок бўлгай,Жонингни куйдирса, руҳинг пок бўлгай,Бу қандай маърифат, хуш идрок бўлгай –Ишқсиз пойига бош ура олмассан.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.