Ҳикмат
Иштибоҳ даштини саргашта кезиб,
Иштибоҳ даштини саргашта кезиб,Бир аҳли ҳикматга йўлиқди йигит.Кўнглида самимий эҳтиром сезиб,Деди: “Одамзодни енгади муҳит.Аммо бас келмоқнинг имкони бормиМуҳит тўлқинига оламда, ҳайҳот?!Ё муҳит ҳамиша жонга озорми,Нажот бўлмагайми инсонга наҳот?!”“Қатъиятдан йироқ, эътиқоди сустОдам муҳит учун ем бўлгай, албат.Кимки иймон ила бел боғласа чуст,Қатъияти дардга эм бўлгай албат.Яъни йиллар ўтгай, ойлар ҳам ўтгай,Маломат тўзонин чангида қолмас.Дарёлар ҳам ўтгай, сойлар ҳам ўтгай,Алачалпоқ муҳит рангида қолмас.Яъни узоқ ёқиб имтиҳон ўти,Дилдан кетиб боргай нифоқнинг занги.Оқибат, ул зотниг этагин тутиб,Унга уйғунлашгай муҳитнинг ранги.Аммо курашмоққа кимда бор тоқат,Қамалга ҳар ким ҳам бера олмас дош.Миллионлар муҳитга эгилгай, фақатБир киши тўфонга беролгай бардош!”Яна савол берди навқирон одам,Жавоб залворидан оғир ўй босиб:“Қайси инсон шунча азоб бўлса ҳам,Ғалаба қилмоққа бўлгай муносиб?..”“Тингламоқ қандай соз, фикр этмоқ гўзал,Қилмаслик ҳақ сўзга зарра эътироз!Бу жумбоқ азалдан қилинмишдир ҳал:Ғолибдир ҳаётда ким тутса устоз!”Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.