Тил

Ҳаёт

Магар дўст бўлдингми бирор мард билан

Магар дўст бўлдингми бирор мард биланАсло қолмагайсан ҳолидан ғофил.Энг аввал вафони Худодан тилан,То дўстлик нахлидан топгайсан ҳосил.Агар дўстман деган ҳафта, ой ўтиб,Сени хотиридан қилгайдир унут,Энди сен ҳам мутлақ олисга кетиб,Хилватда ёлғизлик риштасини тут.Ёрдамингга дўстинг муҳтож бўлса гар,Токи тананг ичра бор экан мажол,Ҳар не хизмат бўлса, жон ила бажар,Жонинг чиқсин, ўлгин, лек олма малол.Фалак айланади сендан бесўроқ,Гоҳо ожизлигинг келгай музаффар.Дўстнинг ёрдамига сезиб эҳтиёж,Остонига борсанг бош эгиб агар,Мусибат кўзингни айламасин кўр,Муҳтожлик ақлингни олмасин, алҳол.Агар дўст дегани жилмайиб базўр,Келишингни олса заррача малол,Этагингни йиғиб эсинг борки то,Бу "дўст"га дардингни абадий айтма.Майли, жонинг чиқсин, ўлгину аммоБундай кас қошига ҳеч қачон қайтма!Акром МАЛИК

3 250марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.