Тил

Севги

Энди бил, эй севгили, оташингда ёнмасман,

Энди бил, эй севгили, оташингда ёнмасман,Оташда ён десалар, бош тортгайман, кўнмасман.Эсласанг ҳам ҳар куни мактуб битмагайдурман,Ҳам ёду, ҳам тушингдан асло кетмагайдурман.Ҳар қанча олис қочгил, эргашгайман соянгдай,Ўзинг ёзиб, ҳар куни ўқийдиган ҳикоянгдай.Йўқлаб, хоҳ маломат қил, истасанг, саломат қил,Қошимга кел дегандай турфа хил аломат қил.Хоҳла, балки келгай деб эшигингни ёпмассан,Бормагайман, ўйланма, ҳузурингда топмассан!Кел дея иззат айла, югуриб хизмат айла,Меҳмонинг бўлмагайман, ҳар не азимат айла.Мен учун йўллар босиб, то мени изламассан,Дийдоримни соғиниб, то йиғлаб бўзламассан!Соямни ҳам мен сенга раволар кўрмагайман,Ўликми, тирикми деб, ҳолингни сўрмагайман!Акром МАЛИК

3 090марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.