Иймон
Оламни яратган чоғда Худованд,
Оламни яратган чоғда Худованд,Инсоннинг қалбини айлади меҳвар.Яъни ер ёйилди, кўк бўлди баланд,Фақат кўнгил учун битди бу самар.Осмон етти қатдир, ер етти қават,Самонинг устида жаннат жилвагар.Худонинг қаҳридан тилагай шафқат,Куйиб ер остида жаҳаннам магар.Қанча инсон бўлса, балки ундан кўпЖинлар замин узра умргузарон.Ҳар қават осмонда бўлиб талатўп,Малаклар тоатдан тўхтамас бир он.Аршнинг ўртасида байтул маъмур бор,Тавофга шошилар хайли малойик.Курси, лавҳу қалам ундан юқориМуҳташам, Худонинг ҳукмига лойиқ.Агар еру осмон бўлса бир узук,Уни ташлаб қўйгил саҳрога тамом –Кўзга кўрингайми, фикр этгил тузук,Арш шундай улуғдир, шаксиз, бегумон.Бутун коиноту, жаннату дўзах,Гар курси, гар аршдир, гар лавҳу қалам –Барчасини жамла, эй кўнгли фараҳ,Хаёлдан чиқарма бир заррани ҳам!Ёдда тут ададсиз фаришталарни,Эсла жин оламин – қандай кенг эрур.Одамларни келтир бу дам ақлингга,Ким шоду, кимларнинг ҳоли танг эрур.Мурсалу анбиё – юз мингдан зиёд,Оламни титратган султон, шоҳлар-чи?!Ҳақ шавқида ёнган сидқ этиб бунёд,Валийлару улар чеккан оҳлар-чи?Қара, қандай улкан салтанати из,Қандай мукаммалдир бу илоҳий мулк!Ҳар қанча хаёл эт, бўлгайсан ҳаргиз –Агар завқ туймасанг, мурдаю ўлик!Шундай чексиз санъат, бу илму ҳикматСифоти илоҳдан қайнаб чиққан ул.Тингла, эй бедор қалб, соҳиби ҳиммат,Барчасидан мурод мақсуд эрур шул –Яъни кўнгил эрур оламга юрак,Ҳақнинг санъатининг руҳидир кўнгил.Аммо кўнгил сирин англамоқ керак,Дилсиз инсонлардан узоқ тур, тўнгил.Гар Ҳақни таниса, иймонга тўлса,Муҳаббат шавқидан тўлғанса мудом –Ё Ҳақ дея йиғлаб, ё Ҳақ деб ўлса,Ўшал юрак исми кўнгилдир, тамом!Ўшал кўнгил эрур олам маркази,Бутун самовотдир унга парвона.Фақат Ҳақ биландир унинг нафаси,Унга бутун дунё эрур бегона.Ўшал кўнгил билгай Зоти Ҳақ учунБарча яратиқлар, заррадек асир.Зоти Ҳақ олдида мингларча бутунАршу коинотлар арзимас, ҳақир.Энди шундай кўнгил алданса ногоҳ,Яъни пишмаган, хом, куймаган бир дил –Оламнинг сирридан бўлолмай огоҳ,Инсонга ўзини топширса буткул.Яъни куйиб-ёнса оловда бутун,Ёрининг шавқида чекса оҳ, азоб.Ҳақ уни Ўзига йўлламоқ учунУл ёрнинг қўлидан бергай изтироб.Яъни Аслий Ёрин этиб фаромуш,Гўзаллар ҳуснига бўлса мубтало,Фитна денгизлари уруб тўлқин, жўш,Маъшуқлардан келгай бемисл бало.Кўнгил бу офатга бера олмай дош,Ярадор қуш каби ҳар тараф учгай.Оқибат, учишга тополмай бардош,Ҳикмати Илоҳий саҳнига тушгай.Бошин эгиб, узоқ йиғлаб жунунвор,Ҳақнинг ҳузурига судралиб келгай.Ғафлат-ла бўлгани учун шармисор,Қон-қон қақшаб, Ҳаққа тавбалар қилгай.Эй кўнгил! Эй ғамгин, эй маҳзун хилқат,Нечун ғафлатингни англамайсан ҳеч?!Ёд этсанг, Худони ёд этгил фақат,Дунё жилвасидан, зулматидан кеч!Нечун таслим бўлиб вафосизларга,Нечун золимлардан тортасан жафо?!Юзланма ҳеч қачон ҳаёсизларга,Қилмайсанми, ахир, Худодан ҳаё?!Эй кўнгил! Айлама йўлга хиёнат,Аҳли дунёларга бўлма маҳлиё.Истасанг, ақл бовар қилмас иноят,Худодан бошқага боғланма асло!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.