Ҳаёт
Ким билан дўст бўлсак, биз воз кечмадик,
Ким билан дўст бўлсак, биз воз кечмадик,Садоқату вафо сақладик мудом.Хиёнат ботқоғин зинҳор кечмадик,Севиб сидқидилдан этдик эҳтиром.Ўзимизни ташлаб оёқ остигаБосиб ўтгин дея бўлдик пояндоз.Кўнгилни топшириб ишқнинг дастига,Ҳижронда ёнишга топдик ихтисос.Кечирдик не хато, исёнлар бўлса,Ҳар йиғлаган кўзга нурдек ёғилдик.Лекин дўстман деган инсонлар бўлса,Гулхан ёқдилару, бизлар ёқилдик.Биз кетмадик. Тутдик Исмоилдек аҳд,Балки унутдилар бошқалар сўзни.Бу ҳам қандай гўзал, қандай собит бахт –Қайтадан босмаслик ортдаги изни.Эй янги ниҳоллар, ёш-ёш дарахтлар,Ҳали ғунчангиздан битмаган мева.Хаёлингиз турфа ўйдан карахтлар,Ҳали матонатни тутмаган шева.Ўрганиб қўйингиз вафо дарсини,Ҳаётнинг йўлида бўлгай эҳтиёж.Зотан, кимки узмас вафо қарзини,Фарёду ноладан тўлагайдир бож.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.