Ҳаёт
Эй кўзим гавҳари, меҳрим меҳвари,
Эй кўзим гавҳари, меҳрим меҳвари,Эй сўзи шириним, кўзи шириним!Эсон-омон ўтсин умр сафари,Йўлларда йиқилма асло туртиниб!Ҳамиша порласин бахтинг қуёши,Ҳеч қачон ботмасин қалбинг ғамларга.Яша шавқ-у завқдан ҳар лаҳза тошиб,Асир тушма асло дардли дамларга!Фақат унутмагин, қароғим, жоним,Ҳақиқатни суймас золим шоҳмасман!Кўкларга етса-да ўтли фиғоним,Инсонга қазилган қаро чоҳмасман.Қулдирман, ёлғондан безган, шунчаки,Чин сўзга юкинган ҳақпарастдирман.Изҳорлар тутмагил менга қалбаки,Ёлғонга чидолмас хорман, хасдирман.Майли, ниманидир беркитасан жим,Қандайдир сирларни қилмассан ифшо.Ҳар ким ўз тилига ўзидир ҳоким,Сенинг сирларингга дахлим йўқ асло!Фақат рост гапиргин, алдама зинҳор,Ширин ёлғонлардан заҳар ичирма.Майли, кўчки келиб, босиб қолсин қор,Аммо ҳақиқатнинг изин ўчирма!Алдасанг, оламга ўт кетгай, ишон,Жаҳаннамдан чошни – ёлғон оташи.Кизбга тушмасин ишинг ҳеч қачон,Алдов сўз айтмагил ҳатто адашиб!Бир кун ҳикмат нури қалбингга тўлиб,Ҳақнинг тажаллийсин топсанг мабодо,Барчаси рост сўзнинг ҳосили бўлиб,Чин сўздан нажотга эришгай дунё.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.