Ҳикмат
Инсон ўзи катта жангмайдон,
Инсон ўзи катта жангмайдон,Жанг боради нафс-ла беаёв.Бу урушда юрак тўкар қон,Кўтарилар галма-гал ялов.Гоҳо нафснинг зафар садоси,Кўнгил сассиз, мағлуб, шикаста.Ҳайвонийлик ҳар нени босиб,Вужудингни забт этар аста.Инсон қолиб ғафлат чоҳида,Шайтон сакраб рақс этар шодон.Кўнгил инграб қўяр гоҳида,Азоб унга нақш этар исён.Тил узайгай чаён нишидек,Ҳақорат-у ғийбатлар сочар.Нафсқуллар комил кишидекФатво излаб китоблар очар.Қаердадир золим, қотилларДиёрларни қилгай вайрона.Лекин бунда заҳарли тилларКўнгилларни бузгай бегона.Кимдир бузгай уйни, шаҳарни,Кимдир дилни этгай хароба.Ҳар тонг қарши олиб саҳарни,Нафсингга, эй, тутмай аробаБир дам айла фикр-у тафаккур:Юртни бузмоқ жиноят мудҳиш.Кутиб тургай суд, қора курси,Балки ундан мумкиндир қочиш.Лек кўрсатиб ҳиқд-у адоват,Кўнгилларни бузган кимки бор –Ҳеч шубҳасиз ҳукм-у адолатҚилгай Ўзи Ҳақ Парвардигор.Худо шошмас бермоққа жазо,Ҳикматидир вақт-у восита;Агар банда бўлса сазоворТавба қилиб олгай, албатта.Аммо қилмас нафсига жиҳод,Аммо қалбни кашф этмагай улБанда ботиб ботқоққа, ҳайҳот,Ўз бўйнига ўзи осгай ғул.Кейин унга собитдир ҳукм,Қочмоқ учун тополмас паноҳ.Кўнгилларни бузган бўлса ким,Энди ўзи тортгай аччиқ оҳ.Энди ёпиқ раҳмат эшиги,Фақат азоб, азоб-у азоб.Тебранади дўзах бешиги,Танинг куйгай бамисли кабоб.Шул сабабдан, эй каттатарош,Эсинг борки, этагингни ёп –Мазлумларга бугун эгиб бош,Афв сўра – кетсин изтироб.Эй одамзод, кўзларингни оч,Бир-бирингни кечир, маъзур тут.Бир-бирингни қилмай яланғоч,Айбларингга парда ёп, унут.Бир-бирингга сақламасанг кин,Бир-бирингга бўлмасанг адув,Шояд, дилинг топса-ю таскин,Ташна руҳга етса фараҳ – сув.Бир-бирингни кечирсанг мутлақ,Ўз нафсингни этмасанг устун,Шояд, тутиб мағфиратин Ҳақ,Исёнларинг афв бўлса бутун.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.