Иймон
Зикр қилсанг Ҳақни, қилсанг тиловат,
Зикр қилсанг Ҳақни, қилсанг тиловат,Ажиб онлар сени қуршагай, қучгай.Қалбингга ёғилгай унс-у ҳаловат,Руҳинг самоларда бахтиёр учгай.Яқинлай олмагай на жин-у, шайтон,Ёмонлик қилмоққа етмас журъати.Токи ҳамроҳингдир намоз-у Қуръон,Иблиснинг келмоққа бўлмас тоқати.Аммо одамларнинг бир тоифасиИблиснинг шогирди – Иблисдан ўтган.Манзил-масканидир гуноҳ қафаси,Қўлларида ҳийла тўрларин тутган.Қошингга дўст каби келгай мулойим,Илондек товланиб, эшилгай, кулгай.Қалбингда ихлосинг яшнаган доим,Унинг ниҳолини битталаб юлгай.Сенга ҳамдард каби кўрсатиб ўзни,Ичингга шубҳадан заҳарлар тўкар.Саралаб ялтироқ турфа хил сўзни,Дилингни чок этиб, тескари тикар.Энг аввал уқтирар бахтсизсан дея,Бахтинг қаро дегай, бечора дегай.Ёнингда гўёки ғамингни ея,Аслида, билдирмай бошингни егай.Ҳар дам огоҳ бўлгил ҳар бир дамингдан,Ўтказма онларни Ҳақнинг зикрисиз.Гар халос истасанг буткул ғамингдан,Яша шайтонларнинг мараз фикрисиз.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.