Иймон
Пажмурда бандангман, меҳрибон Тангрим,
Пажмурда бандангман, меҳрибон Тангрим,Сендан бўлак ҳеч зот паноҳим эмас.Зикрингсиз қолгайман адашиб, гангиб,Ёдингсиз қалбимга ҳаловат келмас.Севгингни ато эт, айла ошиғинг,Қайси ишни севсанг, этгайсан маҳбуб.Руҳимнинг исмидир фарёд-у йиғи,Кимни севсанг, уни қил менга матлуб!Токи ишқинг ила тўлиб-тошмаганУмримда қолмасин бир қарич ер ҳам.Дунё зиндонидан Сенга қочмаганҚулнинг борлиғидир абадий алам!Бир кун ҳаётимнинг поёни бордир,Кўз юмиб очгунча кўз ҳам юмилгай.Бугун азоб ичра бу тани зордир,Эртага қоп-қора ерга кўмилгай.Худойим, Сен томон йўлга чиққандаТеграмни тўлдиргил дўстларинг билан.Руҳим бу дунёдан кўчин йиққандаҚандай борай кам-у кўстларим билан?!Шоядки, покиза зотлар ҳурматиАфв пардасини ёпгайсан, Тангрим!Кетиб қўрқувларнинг аччиқ даҳшати,Раҳматингдан маснад топгайман, Тангрим!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.