Тил

Севги

Гоҳо мени қаттиқ соғиниб,

Гоҳо мени қаттиқ соғиниб,Гоҳо сира кечиролмайсан.Хотиржам бўл: мени бир умрХотирангдан ўчиролмайсан.Тополмайсан мен каби яхшиВа йўқ эрур ёмон мен каби.Сирлар ичра титрайсан қақшаб,Ҳис этасан ўзингни сабий.Қайга борсанг, чарчайсан, эркам,Мен ҳақимда хаёллар суриб.Гоҳо десанг бунчалар кўркам,Гоҳо дейсан: “Бунча совуқ турқ!”Сиймойимни ҳайдаб қувасан,Тиришасан бўлмоққа холи.Сувратимни қанча сувасанг,Сийратимга шунча сен толиб.Фурсат келди: сени қийнаганБир саволга бергайман жавоб.Чалғи, майли, кулгин, ўйнагин,Аммо ҳолинг, биламан, хароб.Билиб қўйки: сен олис бир туш,Гўё сароб, бамисли рўё.Ахир, менман мудом озод қуш,Унутганман сени мутлақо.Акром МАЛИК

2 590марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.