Ҳикмат
Ер устида елдинг, югурдинг беҳад,
Ер устида елдинг, югурдинг беҳад,Тўрт томонинг қибла — йўл кўринмагай.Кўзингни пардалар қопламиш фақат,Сенга узатилган қўл кўринмагай.Кўзларинг кўр, ахир, йиқилдинг ногоҳ —Тарақлаб ёпилди зиндон қопқаси.Қучоғига олгач, сени сирли чоҳ,Тинди бу оламнинг ажаб ғавғоси.Кўзларинг кўниккач қоронғуликкаБир эшик кўрсатди зиндоннинг туби.Эшик ҳам очилгач, не иқболки, буСен йўлга отландинг тупроқни ўпиб.Ҳаёт шундай ажиб, шундай ғаройиб —Сенга кутилмаган ҳадялар тутгай.Кимдир ер устида юраркан тойиб,Кимдир ер остидан йўллар кашф этгай.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.