Иймон
Фасод қилсин ғанимлар, майли,
Фасод қилсин ғанимлар, майли,Ортимизда тарқатсин бўҳтон.Кимнинг бўлса, ботилга майли,Ёлғонларга учгай бегумон.Эргашинглар, туҳмат ортидан,Эй кўзи кўр, эй аҳли жуҳҳол!Ғийбатларга чопинг ёприлиб,Сизлар учун бу оддий аҳвол.Ишингиз на хайр-у саховат,Сўзингизда на илм-у ирфон.Бошқалар тақаб шақоват,Ҳаддидан кўп ғофилсиз чунон.Фақат дунё дея югуриб,Яна ғийбат — сал қолсангиз бўш.Ҳар инсонни қопиб, қутуриб,Шундан бўлак ҳунарингиз йўқ.Сен уларга боқмагил, севгим,Юрагингга олма уларни.Шундай ҳар хил оғриқни енгиб,Севиб яша тун-у кунларни.Одамларни зоний, фоҳиш деб,Айблашга ўч бўлса биров!Ҳатто бундай сўз айтмаса-да,Юрса доим шундай бадхаёл,Бундай ҳолдан сақласин Худо!Бир ҳақиқат бордир, қулоқ осШундай феълга кимки мубтало –Ўзи бўлгай бузуқ ва ифлос.Мен покдирман, мен бундан йироқДеб қичқирма, эй жўжахўроз!Ўзинг билмай қоласан, Валлоҳ,Шундай чоҳга тушганда нохос!Истиғфор айт, тавбалар айла,Кўзёшингга ҳар куни чўмил.Токи бир кун бошқача сайраб,Балоларга қолма кўмилиб!..Бизни кечир, Худойи карим,Лутф этмасанг, ҳолимиз хароб!..Биз бечора, биз кўнгли ярим,Тақво билан бутун қил, ё Раб!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.