Тил

Барқарор ва беқарор

Барқарор ва беқарор — расм

Бир савол ўртага чиқиб қолди: беқарор одамнинг сифатлари қандай бўлади? Тажрибадан келиб чиқиб айтилдики, беқарор одам вазиятни тўлиқ ҳисобга олмай қарор қилади. Сўнг тезда у қарордан воз кечади, янги тўхтамга келади, аммо уни ҳам тўлиқ амалга ошира олмайди.

Беқарор одам шошқалоқ бўлади ва ҳар қандай ҳолатда энг биринчи бўлиб фикр билдиради. Фикрим тўғри бўлсин деб эмас, тинимсиз гапириб туришим керак деб ўйлайди.

Хулоса ва ёндашувлари аниқ асосларга суянмаганлиги учун бошқалардан ўз фикрига қарши фикр эшитса, тезда ўзгаради, энг қизиғи, бу ўринда ҳам унга берилаётган фикрларнинг асосли эканлигига қизиқмайди, балки ҳиссиётли оҳангда, баланд овозда, таҳдид билан ёки мақтов билан унга қандайдир фикр айтилса, етарли – ўша томонга ўтиб олади.

Асосли, ҳужжатли ва тўғри фикр айтилса ҳам, қайсидир вақт қўрқув ёки ҳаяжон устунлик қилса, аввалги қарор ва аҳдининг чегарасидан ўқ ёйдан чиққандек чиқади ва эски айтганига тескари иш ҳам қилиб юбораверади.

Бошлаган ишини ҳечам охирига етказмайди, қизиғи, ҳар қандай яхши ишга катта қизиқиш билдиради, завқланади, тарафдор бўлади, енг шимариб киришади, лекин жуда тез ҳафсаласи пир бўлади ва ўша ишни ўлда-жўлда қолдиради.

Беқарор одамни кайфияти бошқаради, у кайфиятини бошқара олмайди. Беқарор одамдан содиқ дўст, сирдош, узоқ йўлга борадиган йўлдош чиқмайди. Беқарор одамдан қочиш ва ундан узоқда туриш керак. У билан ҳамкорлик қилиш мумкин эмас. Ҳеч қачон айтилган вақтда айтилган иш бўлмайди. Беқарорларнинг энг хунук касали – ўзини худди муҳим иш устида юргандек кўрсатишларидир.

Улар кечаги дўстларни бугун оғиз кўпиртириб ёмонлайдилар, берилган ёрдам ва кўмакларни унутадилар ва беқарорлардан ҳеч қачон катта иш қолмайди.

Барқарор одам сабрли, шошилмайдиган, етти ўлчаб бир кесадиган, натижалар учун шошмайдиган, белгилаб олган мақсади йўлида ҳар куни ишлайдиган, ҳар ким билан гаплашавермайдиган, ҳар кимнинг гапига қараб қарор қилмайдиган, салга қарорларини ўзгартирмайдиган, бир ишни тугатмай туриб, иккинчисига ўтмайдиган, қўрқув ёки ҳаяжон, чарчоқ ёки касаллик сабабли вазифасини унутмайдиган, бирор маррага етиш йўлида, йиқилса, яна ўрнида турадиган, яна йиқилса, яна ҳаракат қиладиган, мақсадидан воз кечмайдиган, дўст танлашдан шошмайдиган, дўст танлагач, унинг катта-кичик нуқсонларига сабр қиладиган, у нуқсонлар тузалиши учун курашадиган, қисқаси, изидан қайтмайдиган арслон, сўзидан қайтмайдиган йигитдир.

Инсон беқарор бўлса, буни енголмаса, бирор барқарорга эргашмоғи керак. Барқарорлар беқарорларга ибрат бўла олади. Касаллигини муолажа этади.

Акром МАЛИК

2 920марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ЎН ОЛТИНЧИ БОБ

    АЖРАШИШ Бу бобда қалам суриш oson кечмади. Чунки масала жуда нозик. Рисолани ёзишдан мақсадимиз ажрашишларнинг олдини олиш ва оила мустаҳкамлигига эришишдир. Шу сабабли ажрашиш…

    6 дақиқаMumtoz oila

    Ҳар кун тонгда бирор матн эълон қилиб турилган эди, лекин айрим ишларга вақт ажратилиши заруратидан бу…

    Ўлим келмасидан аввал ўлингиз дейдилар. Бу дегани ўлим келмасидан аввал ўлимга тайёр туринг: яхши амалларни кўпайтирингиз, ёмон ишларни тўхтатингиз дегани. Ирфоний маъноси Ҳақ…

    2 дақиқа

    Гуноҳкорга мактуб

    Кел, ҳамдард. Сен билан бир дардлашайлик. Азизим, мен фаришта эмасман. Фаришта бўлишга даъвойим ҳам йўқ. Қоп-қора тупроқдан яралган одамнинг зурриёдиман. Устига-устак, аслим бирам…

    4 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.