Тил

Йиқилганингда тур дейдиган одаминг борми?

Йиқилганингда тур дейдиган одаминг борми? Қайғу сени эгаллаб олганида ҳаммаси яхши бўлади дейдиган-чи? Сени зулматлардан чиқариш учун чин дилдан курашадиган кимдир мавжудми ҳаётинг саҳросида? Байрамларда ош ейдиган; бирга қаҳва ичадиган; иши тушса йўқлайдиган; қарз сўрайдиган, ёрдамларингдан иштаҳа ила истифода қиладиганлар эмас, сен учун ғам чекадиган, ҳамдард бўладиган ҳеч кас борми?.. Катта эҳтимол билан ЙЎҚ деган жавоб айтасан. Чуқурроқ ўйласанг, шафқатсиз жавоб шу. Бор деб ўйлаяпсанми? Борларнинг из қолдирмай кетишларига ҳаётнинг ўзи гувоҳ қилади сени. Шул боис, атрофингни тўлдирган шишадошларингга ишонма, яъни уларга суянаман деб ўйлама. Сенга суянишларига изн беришинг мумкин, лекин уларга суянма. Суянма, йиқилиб тушасан. Тутиб қоладиган одаминг йўқ бу оламда. Агар бўлса… демак сен ҳам, у ҳам инсоният ичида ўта ноёб, ҳаддан ташқари ноёб тоифадансизлар. Сизларнинг қийматингиз йўқ. Қолганларнинг ҳаммаси эриган маъданнинг кўпиклари бўлса, сиз маъданнинг ўзисиз. Лекин бундай бўлиши учун садоқат, йиллар ва синовлар керак.

4 700марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Улуғларнинг шундай ўгити бор: "Комил хулқларни ўн қисмга бўлсак, тўққиз қисми тағофулдан иборат”.

    Тағофул – билиб-билмасликка олмоқдир. Яъни атрофдаги инсонларнинг хатолари, жоҳилона хатти-ҳаракатларини кўриб, кўрмасликка, билиб, билмасликка оласиз. Улардан кўз юмасиз. Бунинг…

    2 дақиқа

    Эй қалби гул каби назокатли Аёл!

    Эй ақли туйғулар бўронида чирпирак бўлгувчи Ожиза! Эй қарорлари доим ўзгариб, иккиланишлар ичида қолгувчи Заифа! Сени юксалтиргувчи, буюк мақом бергувчи Вазифанг ҳақида эслатма…

    2 дақиқа

    Энг тўғрисини топиш – машаққат. Ишонавер, шундай.

    Қалби уйғоқ ва идроки теран инсон ҳеч қачон ёлғонларга кўнмайди. У ҳамиша ҳақиқатни истайди. Адашиб, улоқиб юрса-да, ҳақиқатга қайтади. Ҳаётда муайян қонуниятлар бор. Уларни кашф…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.