Тил

Улуғларнинг шундай ўгити бор: "Комил хулқларни ўн қисмга бўлсак, тўққиз қисми тағофулдан иборат”.

Улуғларнинг шундай ўгити бор: "Комил хулқларни ўн қисмга бўлсак, тўққиз қисми тағофулдан иборат”. Тағофул – билиб-билмасликка олмоқдир. Яъни атрофдаги инсонларнинг хатолари, жоҳилона хатти-ҳаракатларини кўриб, кўрмасликка, билиб, билмасликка оласиз. Улардан кўз юмасиз. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Айримларини келтирамиз: 1. Инсонга хатосини айтсангиз, ҳамиша ҳам уни тўғирламайди, балки ўртада ноқулай вазият юзага келади. 2. Хато жоҳилликдан ёки ожизликдан содир бўлаётган бўлиши мумкин. Жоҳиллик, яъни билмаслик сабабли қилинган хато илм билан барҳам топади. Ожизлик бу ўзини идора қила олмаслик, ғазаб ёки ҳиссиётга енгилишдир. Инсонларнинг ҳаммаси ҳам ғазаб ва ҳиссиётни енгишга қодир эмас. Демак, бу ерда муолажа ғазаб ва ҳиссиётни енгишга етадиган ички бир қувват ҳосил қилишдир. Бундай қуввати йўқ одамга дакки бериш айни пайтда тўғри бўлмайди. 3. Инсон насиҳатни қабул қилмоғи учун икки ҳолат юзага чиқиши керак: 1) насиҳатга муҳтожнинг қалби эриб, нафси синиқ ҳолда бўлиши керак, шунда унинг қулоғига гап киради, ўйлайди; 2) насиҳат қилувчи кучли таъсир соҳиби бўлмоғи шарт, у насиҳат қилишнинг энг тўғри ва қулай усулларини қўллашда моҳир бўлсин. Шунда насиҳат мева беради, йўқса, сўзлар беҳуда кетади. 4. Айрим инсонлар мутлақо жоҳил ва мараз бўлиб, улар муқаддасотларни менсимайдилар, шул боис уларга ҳеч қачон маъноли сўз айтилмайди; мол ва эшакка “чуҳ” ҳамда “ишшш” ёки “иххх” деган сўзлар кифоя қилганидек, унга у биладиган луғатда гапирилади. Имкон бўлиши билан бундай маразлардан қочиб, узоқлашилади. 5. Насиҳат узун сўзлар билан эмас, меҳр ва муҳаббат, амал ва ибрат билан кўпроқ ҳосил беради. Кимнидир тузатишни истаган шахс ўша одамга меҳр бериши, уни кечириши ва хатосини ўзи англаши учун вақт бериши лозим. Ё Ҳақ, ажабмас, натижа бўлса. Ҳар бир яхши нарса сабр ортидан келади. Жоҳилларга сабр сизни ҳам, уларни ҳам кўп оворагарчиликдан халос этади: сиз сўзни исроф қилмайсиз; у сизга эътироз билдирмайди. Дарвоқе, дилингизни оғриқлардан, кайфиятингизни тушиб кетишдан сақлайман десангиз, ҳаракат қилинг: сизни хафа қиладиган жойдан, одамлардан чин қалбдан узоққа кетинг; сизни ранжитадиган сўзлар айтилмаслиги учун интилинг; энг асосийси, ёмон ўйларни ҳайдаб юборинг. Ўзингиз учун сокин ва хотиржам муҳит ҳосил қилинг. Шояд, шунда ахлоқимиз ҳимояланса; сиҳҳатимиз омон қолса; кўнгиллар қон, ўзимиз хафақон бўлмасак; акс ҳолда, қувватимиз кетади, баҳосиз дақиқа ва нафасларимизни фойдасиз жанжал, дилхиралик ва қайғуга сарфлаб юборамиз. Ғийбат, ўзгалар ҳаёти, иши, гуноҳи, савоби, ютуқ ва мағлубиятлари суҳбатимизни кирламаса, нур устига нур бўлур эди. Ўз ҳаётимиз шу қадар тартибли бўлиб қолдими, ки бошқаларни муҳокама айласак?! Имкон қадар, хушнуд яшайлик, азизларим.

3 410марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Эй қалби гул каби назокатли Аёл!

    Эй ақли туйғулар бўронида чирпирак бўлгувчи Ожиза! Эй қарорлари доим ўзгариб, иккиланишлар ичида қолгувчи Заифа! Сени юксалтиргувчи, буюк мақом бергувчи Вазифанг ҳақида эслатма…

    2 дақиқа

    Энг тўғрисини топиш – машаққат. Ишонавер, шундай.

    Қалби уйғоқ ва идроки теран инсон ҳеч қачон ёлғонларга кўнмайди. У ҳамиша ҳақиқатни истайди. Адашиб, улоқиб юрса-да, ҳақиқатга қайтади. Ҳаётда муайян қонуниятлар бор. Уларни кашф…

    1 дақиқа

    Кетсанг, розилик олиб кет. Кимдан қарздор бўлсанг, албатта, уни рози қил. Қарздорлик деганда маънавий қарзни…

    Сенга илм берган, ҳунар ўргатган, оғир кунингда бағрига босган, яхшилик қилган, қай шаклда ва қанча миқдорда бўлмасин, сенга мадад қўлини узатган инсон сендан афзалдир. Қонуният…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.