Тил

Ойлик беришнинг ҳикмати ҳақида айрим ҳақиқатлардан сўйласак, фойдали бўлса, ажаб эмас, иншааАллоҳ.

Ойлик беришнинг ҳикмати ҳақида айрим ҳақиқатлардан сўйласак, фойдали бўлса, ажаб эмас, иншааАллоҳ. Раҳбар, у қандай жойда бўлмасин, ходимларнинг кайфияти ва феълини билиб туриши керак. Яъни муомала ва амрлар шунга мувофиқ бўлиши лозим. Янги, яъни тажрибаси оз ёки тажрибаси бўлмаган ёш ишчиларга олти ойсиз баланд миқдорда ойлик бериб бўлмайди. Сабаблари қуйидагилардар: 1. Ёшларнинг аксарида пул сарфлаш илми йўқ. Яъни улар пулни керак ўринга сарфлашни билишмайди, улар пулни кераксиз ҳою ҳавасларга совурадилар. Уларга бериладиган ойлик маош ҳам шу тариқа исроф бўлиб кетади. 2. Пул сарфлаш илми таълим билан бирга тажриба орқали ҳосил бўлади. Яъни пулини ўйловсиз сарфлаган жўжахўроз эртага муҳтожликка тушиб, боши деворга урилгач, "Эээ, пулни сал ўйлаб, ён-веримга қараб сарфлашим керак экан-ку!" — деб хулоса қилади ҳамда пулни энг зарур ўринларга ишлатишни ўрганади. Ойлиги камроқ бўлса, бу масалада тежамкорлик маҳорати ошади. 3. Муайян вақт давомида муҳтожлик инсон учун зарур. Муҳтожлик ўсишнинг омилидир. Муҳтожлик ақлли инсон учун ҳикмат ва қувват манбаидир. Яъни оқил йигит муҳтожлик орқали муҳтожлик сабабларини ўрганади, унга тушмаслик чораларини англайди, муҳтожларни ҳис қилади, муҳтожларга қандай ва қай шаклда ёрдам бериш кераклиги ҳақида илми амалий ҳосил этади. 4. Камроқ ойлик олиб ишлаётган йигит сабр ва садоқат бобида синовдан ўтади. У бошлиқнинг ҳикмати ва марҳаматига, адолати ва тажрибасига ишонади, етишмовчиликларга сабр қилиб, садоқат билан ўз ишхонаси ва раҳбарига хизмат қилади, бу эса унинг иқболи учун, ишончга кириб, катта хизматлар қилиши, пировардида барака ва яхши иқболи учун йўл очади. 5. Пули кам одам узоқ муддат шу ҳолда қоларкан, пулнинг камлиги унинг яшаши учун қийинчилик туғдирмаслигини тушунади. Айрим нарсаларни бўлмаслиги ҳаётга нуқта қўймаслигини хулоса қилади. Пул ҳамма нарсани ҳал қилмаслигини тушунади. Пул у истаган пайтда ўз-ўзидан эмас, меҳнат, малака, шижоат ва сабр орқали Худо ирода қилган вақтда келишини чуқур англайди. 6. Ёш ишчи ишхонада ишларкан, даставвал ўз соҳасида амалиёт ўтайди, яъни дастлабки даврда энг муҳим тажриба ва илмларни, малака ва кўникмаларни ҳосил қилади, бу борада унга ишхона – мактаб, бошлиқ – устоз вазифасини бажаради, у озгина ойлик олиб, кўп ишлаш билан ана шу мактаб ва устознинг ҳаққини адо қилади. 7. Ёш ишчи кўп ишлаб, кам ойлик оларкан, фидойилик ва матонатга эришади, ҳалол меҳнатнинг моҳиятини тушунади, келажакдаги барака ана шу ҳалол тер билан пайдо бўлади, ёш ишчи меҳнатдан келадиган ризқнинг қанчалик ширин ва қадрли бўлишини бутун борлиғи билан англайди. Умуман олганда, бу масалада кўплаб ҳикматлар бор, шу сабабли ҳурматли йигитларимиз, ўз ўрнимни топмадим дея ўсишим керак деб ишдан ишга сакрашлари тўғри эмас, бу уларга бетайин деган ёрлиқ ёпиштиради; модомики, бошлиқ инсофли, диёнатли, ҳалол экан; ишхона одамларга фойдали хизмат қилаётган бўлса, фойдали маҳсулотлар бераётган бўлса, демак, шу ерда қолиш керак, фақат бу нарсаларни ишга киришдан аввал билиб, шубҳалардан холи бўлиш талаб этилади. Бу илмни мукаммал билиб олинг, ўзингизга чуқур сингдиринг, бу сўз ҳам бошлиқларга, ҳам ходимларга тегишли. ИншаАллоҳ, манфаатини кўрасиз. Мана шу илм бўлмагани учун ишчиларда тайин йўқ, раҳбарлар қийналган, ишлайман деган ёшлар ҳам машаққат çekkan... Яна улар интернетни тўлдирган "мотиватор ақлтойлар"нинг ўсиш учун қулай муҳит изла деган сафсата ҳамда жаврашига алданиб юришади. Сўзимизни қисқа қилдик, чунки бу борада батафсил қилиб китоб ёзиш мумкин.

3 790марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Ҳаммамиз ҳиссий беқарорликка чалиндик. Аксар одамларнинг ичи сабабсиз ваҳима ҳамда васваса билан тўлган.…

    Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтаман: бизнинг руҳий ҳаловатимиз – тўрдан чиқиб олишдадир. Тўр – интернетдир. Бугун бу иш маҳол кўриниш тус олди. Лекин матонат билан эришиш ҳамон…

    1 дақиқа

    Улкан-улкан ютуқларни жимгина ҳазм қилиб юбориш ва кўз-кўз қилмаслик ҳамда ютуқни халққа хизмат қилиш деб…

    Кичик ишларини катта ютуқ сифатида кўрсатиб, ҳашамат ила эълон-у эъломга зўр бериш майда одамларнинг одатидир. Кимгаки эрлик асари ёрдур, Бир демас, ар қилғони минг бордур.…

    1 дақиқа

    Бир гадой бир бойнинг остонасига ётиб олди. Яъни ҳар куни садақа сўрар эди,унинг бошқалардан фарқи шулки, у…

    Тиланчи мақсадига эришганидан шод ҳолда югуриб кетди. Бой ҳам бир сурбетдан қутулганига шукур қилди ва уйининг иккинчи қаватига чиқди, иттифоқо, деразадан бир манзарага кўзи…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.