Тил

Mumtoz oila

БИРИНЧИ БОБ

БИРИНЧИ БОБ ОИЛА ҲУКМДОРИ — ОТА

Биринчи фасл Отанинг мақоми

Отанинг мақоми ҳеч қачон баҳс қилинмайди. Ота оиланинг раҳбари. Унинг сўзи — сўз. Унинг раъйига қарши бориш мумкин эмас. Унинг бирор амри ерда қолиши мумкин эмас. Ота сўзлаганда ҳамма сукут қилади ва уни тинглайди. Ота ғийбат қилинмайди. Отанинг устидан чақимчилик қилинмайди. Ота олиб берган нарсалар эҳтиёт қилинади. Отанинг дўстлари дўст, душманлари душман кўрилади. Отанинг ака-укалари — амакилар ота каби ҳурмат қилинади ва уларга итоат этилади. Отани ранжитадиган ишлар қилинмайди, сўзлар айтилмайди. Ота амр қилса, барча ишлар тўхтатилиб, ўша иш бажарилади. Ота дунёвий ишларда фарзанднинг моддий зиёнига иш буюрса ҳам, севиб-севиб бажарилади. Отанинг хоҳиши уйда ҳамманинг хоҳишидан устун туради. Отанинг хатоси муҳокама қилинмайди. Ота бирор айби учун фарзанд томонидан маломат этилмайди. Отанинг ортидан кимдир маломат қилса, фарзанд уни дарҳол қаттиқ ҳимоя қилади. Отанинг шаънини ерга урадиган, унинг обрўсини туширадиган амаллар қилинмайди. Отанинг раъйи ва фикрларига қарши фикрлар гапирилмайди. Ота маслаҳат сўраса, узоқ ўйлаб, паст овоз билан маслаҳат баён қилинади. Ота билан сўзлашилганда жилмайган юз ва чақнаган кўз билан сўзлашилади. Отанинг ҳузурида ғамгин ҳолда ўтирилмайди. Унинг даргоҳида ҳамма қайғу ва ташвишлар унутилади. Қандай муаммо бўлса, отага баён этилиб маслаҳат олинади. Қандай ютуқ бўлса, чиройли баён қилиниб, ота шодлантирилади. Отанинг олдида чўккалаб ўтирилади, ялпайиб ўтирилмайди, ётиб олинмайди. Ота ўрнидан турса, дарҳол фарзанд ҳам туради. Отанинг кўзига тик қаралмайди. Бошқа инсонларнинг отасига тил текизилмайди, балки уларнинг олдида уларнинг оталари ҳам эҳтиром билан зикр қилинади. Отанинг фақат яхши сифатлари эсланади; айтилади; ибрат олинади. Отанинг хизматига шай турилади. Отанинг эҳтиёжи у айтмасидан аввал бажо келтирилади. Фарзанд имкон қадар отанинг кўзлари ва ҳаракатларига қараб, қилмоқчи бўлган ишларини, нима истаётганини сезиб, ўша ишни бажаради ва ўша нарсани муҳайё қилади. Отанинг ҳаққига ҳар куни дуо қилинади. Отанинг олдида баланд овозда гапириш, хохолаб кулиш, ножоиз сўзлар айтиш мутлақо жоиз эмас. Ота шариатдан ташқари иш буюрса, бажарилмайди, индамай сукут қилинади ва эътироз ҳам билдирилмайди, гап ҳам қайтарилмайди.

Акром МАЛИК

4 450марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Муқаддима

    19-асрнинг охирига келиб дунёнинг барча бурчакларида эски қадриятларга зарба бериш бошланди. Бу ҳатто урушлар шаклида содир бўлди. Биз урушларни сиёсий сабабларга боғлаймиз, лекин…

    3 дақиқаMumtoz oila

    Ойлик беришнинг ҳикмати ҳақида айрим ҳақиқатлардан сўйласак, фойдали бўлса, ажаб эмас, иншааАллоҳ.

    Раҳбар, у қандай жойда бўлмасин, ходимларнинг кайфияти ва феълини билиб туриши керак. Яъни муомала ва амрлар шунга мувофиқ бўлиши лозим. Янги, яъни тажрибаси оз ёки тажрибаси…

    3 дақиқа

    Ҳаммамиз ҳиссий беқарорликка чалиндик. Аксар одамларнинг ичи сабабсиз ваҳима ҳамда васваса билан тўлган.…

    Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтаман: бизнинг руҳий ҳаловатимиз – тўрдан чиқиб олишдадир. Тўр – интернетдир. Бугун бу иш маҳол кўриниш тус олди. Лекин матонат билан эришиш ҳамон…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.