Тил

Унутиш — улкан неъмат. Агар унута олмаса, айрим хотиралар инсонни ҳалок қилади.

Унутиш — улкан неъмат. Агар унута олмаса, айрим хотиралар инсонни ҳалок қилади. Сиркани қоронғу ерга қўйиб, қанча узоқ йил сақласанг, шу қадар кучли бўларкан, қуввати зиёда бўлар экан, инсон қалбида қолган айрим хотиралар ҳам сирка кабидир, уни қалб ичига, хаёл бурчакларига улоқтирганинг ва ундан қочганинг сайин сени қувади, сирка каби қувват топиб, бутун вужудга таъсири ошиб бораверади. Хайриятки, Худо унутиш неъматини ато этган. Аммо унутиш учун вақт ўтмоғи лозим, вақт ўтиши эса умрнинг камайишидир. Инсон ўзига азоб берадиган хотиралардан халос бўлиш учун, шундай қилиб, умридан йилларни ёқади, йиллар ўтини билан унутиш ўчоғи оловини ёқади. Барибир, кучли бўлмоқ керак, яшаш учун, ҳаёт учун кучли бўлмоқ лозим. Инсонлар ичидан кимдир шафқат қилишини кутиш нодонликдир, одамлар золимдир; ҳеч кимда ўзи каби инсонга ачиниши ҳисси йўқ; одам бошқаларнинг ҳамдард бўлмоғига умид боғлаши мумкин эмас ва бошқалардан ҳамдардлик кутмаслиги энг тўғри қарор. Инсонларга қалбни очмаслик лозим, мажнун каби саҳроларга чиқиб, ваҳший ҳайвонларга дилни ифшо этмоқ керакки, уларнинг қарашлари дардингни тинглаб, золимларча боққан инсонларники каби оғир ботмайди; самимият ва таслимиятни инсон зоти билмайди; имкон бўлса-ю, кишилар оёғи етмас жойларга қочса odamiyzod... Эҳтимол, дунё ва унинг аҳлидаги зулм, шафқатсизликни кўргач, олам саҳни яшамоқ учун бир зиндонлигини тушунгач, охират диёридаги ҳовлиларини обод қилмоққа уринар banda... Эҳтимол, ўз Яратгувчисига шу тариқа яқинлашар қул. Эҳтимол, шундай онларда ўзи ҳақидаги ҳамма билгиларни ёғийлар хаёлидан супуриб ташлаб, ўзини бўлмагандек унуттириб, ўзи ҳам йўқлик қаърига изсиз ва садосиз кетишни истар бечора mazlum... Эҳтимол, ўзига кимнингдир ачиниши ва ҳамдардлигини ҳам, золимлар у чеккан азобларнинг мингдан бирини ҳам кўришини хоҳламас хаста дил notavon... Зотан, оғриқ ва азоблар бир хазина, уни ёт ва ёғийларга бермаслик керак. Сув қайнаса, ундан камида буғ чиқади; азоб тортган инсон камида оҳ тортади; ёки ўз ғамини сўйлайди; бу ғам номаҳрамлар қулоғига етмаслиги учун бегоналар тушунмайдиган тилда сўзламоқ керак.

6 090марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Иблиснинг сифатларидан бири тушкунлигидир. Яъни иблис бу тушкун ва маҳзундир. У Худодан умид кесган ва…

    Тушкун одам эртадан ёруғлик кўрмайди. Барча ҳодисалардан фақат фожиа ва азоб ахтаради. Некбин одам эса доимо осонлик ва шодлик, фараҳ ва нишот устидадир. Инсоннинг тушкун эмас,…

    3 дақиқа

    Ўз хулқи ҳақида қайғурадиган, ўз адаб ва инсофини таҳлил этадиган ҳамда гўзал ахлоқ сари интиладиган одамнинг…

    Яхшилар гуноҳ ва маъсиятдан азобланадилар ва ҳеч қачон тубанлик чангалида қолиб кетмайдилар. Улар насиҳатдан таъсирланиб, Худодан пинҳона равишда йиғлаб, ёлвориб тўғри йўл…

    1 дақиқа

    Бу оламнинг иши қизиқ.

    Айтиладики, нифоқнинг саналган аломатлари тўрттага етади: 1. Гапирса, ёлғон гапириш. 2. Ваъда берса, бажармаслик. 3. Омонатга хиёнат қилиш. 4. Келишолмай қолса, фожирлик қилиш…

    1 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.