Тил

Ҳеч қачон қандайдир жамоалар тузишга уринмаган яхши. Ҳар қандай жамоанинг ичида хоинлик яшайди. Одам…

Ҳеч қачон қандайдир жамоалар тузишга уринмаган яхши. Ҳар қандай жамоанинг ичида хоинлик яшайди. Одам… — расм

Ҳеч қачон қандайдир жамоалар тузишга уринмаган яхши. Ҳар қандай жамоанинг ичида хоинлик яшайди. Одам жамоасига ишонса, хор ва залил бўлади. Жамоа дегани фақат манфаат устида мавжуддир. Қорнини тўйдириб ва бироз яхши гап билан хурсанд қилинса, ҳамма жамоага бирлашаверади. Жамоанинг бошқарган одам инсофли ва маърифатли бўлса, бу нарса атрофдагиларга асар қилиб, улар ҳам шу қиёфани тақиб юришади. Аммо бошқарувчи жоҳил бўлса, у жамоа ваҳшийлар тўдасидан фарқ қилмайди. Икки одамнинг бошини ғоя асосида бириктираман деган хаёл хомдир. Ғоя эмас, оч қорин ва овқат бириктиради. Ғоя ягона одамда бўлади, холос. У жамоанинг илдизидир, лекин ўша жамоа иккиланмай бу илдизни кесиб ташлай олади. Жамоанинг аҳиллиги ва бирдамлигидан энг кўп гапирган энг биринчи бўлиб қочувчидир. Одамлар тўдасидан нажот кутмаслик оқилларга хос. Албатта, бу шафақатсиз ҳақиқат қаршисида узлат ихтиёр қилмаслик мардларнинг кори. Шу одамларга хизмат қилмоқ ва бу одамлардан игна ҳам кутмаслик. Яхшиликни қилиб дарёга улоқтириш. Тўдалар мени қадримни билади дея орифлар алданмайдилар. Меҳр кутган озор кўради. Меҳр кутмаслик озор кўрмаслик йўлидир. Қорнини тўйдирганни ит қопмайди, лекин одам қопади, балки ейди. Одам бўлиб қолишнинг йўли ҳаммага яхшилик қилиб, унутиш; унутмаслик керакки, киши табиатида кимга яхшилик қилса, шунга илиб қолиш одати бор; қўлингдан нон еганларга илиб қолмасанг, бас.

Акром МАЛИК

2 790марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Таниқли бўламан деган ўй қалбдаги касалликдандир. Таниқли бўлмоқ, шон-шуҳрат – бир кишини кўпчилик билишидир.…

    Гапни таниқли бўлмоқ ҳақида бошлаган эдик. Минг йил аввал ёзилган китобларимизга кўра, масалан, Рабғузий ҳазратларининг “Пайғамбарлар тарихи”дан маълум бўлишича, Худо айтадики:…

    3 дақиқа

    ОЛТИНЧИ БОБ

    Иккинчи фасл Куёв танлаш Куёв танлаш келин танлашдан жиддий фарқланади, табиий. Келин танлашда оила биринчи эътиборга олинса, йигитнинг уйланиш остонасида қай шаклда эканлиги…

    4 дақиқаMumtoz oila

    Инсонлар билан муносабатларни узмаслик маъқул. Одамлар билан узоқ вақт алоқаларни сақлаб қолган яхши ёки узоқ…

    Шаклланган инсон янги дўстлар ортидан югурмайди ёки эски танишлари билан ришталарни кесишга ишқибоз бўлмайди. Оқил киши қадрдонлар қадрини билади. Ҳамма гап ана шу эски…

    3 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.