Тил

Узоқни кўра билиш учун тартибли ва тиниқ фикрлаш талаб этилади. Шунчаки, бир савол бериш лозим: “Бу ишимнинг…

Узоқни кўра билиш учун тартибли ва тиниқ фикрлаш талаб этилади. Шунчаки, бир савол бериш лозим: “Бу ишимнинг… — расм

Узоқни кўра билиш учун тартибли ва тиниқ фикрлаш талаб этилади. Шунчаки, бир савол бериш лозим: “Бу ишимнинг охири қандай бўлади?” Бу саволнинг жавобини билиш учун етти ўлчашга эҳтиёж бор. Асосийси, инсон мақсадини аниқлаштириши керак. Мақсад иккига бўлинади: мақсадларнинг мақсади ҳамда унга етказувчи мақсадлар. Мақсадларнинг мақсади ғояларнинг ғояси демакдир. Буни аниқроқ тушуниш учун бундай мисол келтирсак бўлади: уй қуришни истайман. Уй қуриш учун менга ер керак (1); уйнинг суврати (тарҳи) лозим (2); уйнинг чизмаси асосида ерни кавлашим даркор (3); кавланган жойнинг таг тупроғини чўктириб зичлашга мажбурман (4); семент, шағал, қум сотиб оламан (5); буларни аралаштириб кавланган жойларга тартиб билан тўкиб, пойдеворни кўтараман (6); уйимнинг баландлиги қанча бўлса, шунга мувофиқ равишда менга бир неча минг дона ғишт керак (7); ҳашарга қариндошлар ва қўшниларни чақираман (8); ҳамма биргалашиб ғишт терамиз (9)– шу тариқа бир кун ичида уйнинг деворини кўтариб оламиз; уйнинг томини ёпиш учун тўсин, қамиш, шифер ва ҳоказоларни олиб келаман (10)... Бу ўринда уй – мақсадларнинг мақсадига мисол; уни қуриш учун қилинадиган ишлар – биз уларнинг ўнтасини санаб чиқдик – унга етказувчи кичик мақсадлардир. Кичик мақсадларнинг мақсади – уй ҳисобланади. Яъни уй ғояларнинг ғоясини ифодаламоқда. Уйни тўкис қуриб бўлишим учун қиладиган ишларим ҳам мақсад саналади ва уларни қилмай туриб бош мақсадимга эриша олмайман. Тасаввур қиляпманки, ўттиз кун ичида уй қураман. Ҳар бир кун қиладиган ишларим режасини ёзиб чиқдим. Эрталаб эса кайфиятим йўқ ҳолда уйғондим. Ўрнимдан тургим келмади. Шу билан пешин вақти бўлди. Биринчи кун ишини бажармадим, эртага қиламан дедим. Яна эрталаб кайфиятим яхши уйғондим-у, илҳомим келмади; шу сабабли илҳом келишини кутиб вақт ўтказдим. Ундан кейинги кун илҳомим ҳам, кайфиятим ҳам жойида эди, лекин қолиб кетган икки кун сабабли ҳафсалам пир бўлди. Келаси кун қандайдир кўтаринкилик билан ҳаммасини қойиллатаман дедим-у, озгина ишлаб ташлаб қўйдим, баҳона чиқди – улфатларим чақириб ketişdi... Орадан ўттиз кун ўтди, режам амалга ошмади, уй қурилмади. Лекин қўшним ҳам худди мендек режа тузган эди, унинг уйи эса битибди. Катта мақсад учун кичик мақсадларни амалга оширмоқ лозим экан. Ўз вақтида қилинмаган иш эртага оғир юкка айланади – қолган ишга қор ёғар. Донишманд ва оқил одам ким? Ҳамиша узоқ муддатли мақсадлар сари интилувчи, бу йўлда режаланган ишларини ҳар куни шошилмай бажарувчи одамдир. Унинг меҳнати бугун мева бермас, лекин эртага у ҳаммадан кўра каттароқ натижани қўлга киритади, ягона ютуғи – мақсадни белгилади; унга етиш учун кичик мақсадларни аниқлади; ҳар куни режадаги ишларини бажарди, тўхтамади. Бу ҳолда на тушкунлик, на дангасалик уни қайтара олди.

Акром МАЛИК

1 810марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    САККИЗИНЧИ БОБ

    ҚАЙИНЮРТ Биринчи фасл Умумий масалалар Совет даврида эски қадриятларни чил-парчин қилиш учун тизимли ва мақсадли ишлар олиб борилди. Энг биринчи нишон оила эди. Оила пароканда…

    5 дақиқаMumtoz oila

    Инсон ҳаётида сўз ўта аҳамиятлидир. Ютган одамларнинг ҳар бири сўзига эътиборли бўлганлардир. Ютқазганларнинг…

    Сўзлашнинг айрим қоидаларини зикр қиламиз. Биринчидан, киши билган нарсаси ҳақида сўзламоғи матлуб. Билмагани ҳақида айтиш одамнинг обрўсини туширади. Иккинчидан, киши билган…

    2 дақиқа

    ЕТТИНЧИ БОБ

    ЭР-ХОТИН Тўртинчи фасл Хотиннинг ахлоқи Ҳозир айрим "доно"лар хотинлар кўпинча эрларининг зулмига учрайдилар, эй аёллар, зулмга чидамангизлар деб оғиз кўпиртирмоқдалар. Уларнинг…

    6 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.