Тил

Инсон ҳаётида сўз ўта аҳамиятлидир. Ютган одамларнинг ҳар бири сўзига эътиборли бўлганлардир. Ютқазганларнинг…

Инсон ҳаётида сўз ўта аҳамиятлидир. Ютган одамларнинг ҳар бири сўзига эътиборли бўлганлардир. Ютқазганларнинг… — расм

Инсон ҳаётида сўз ўта аҳамиятлидир. Ютган одамларнинг ҳар бири сўзига эътиборли бўлганлардир. Ютқазганларнинг ҳаммаси сўзига лоқайд қараганлардир. Ким ўз сўзини қадрласа, уни барча қадрлайди. Ким ўз сўзини оёқости қилса, оёқ остида қолади. Сергап деган ном энг ёқимсиз номдир. Камгап деган сифат энг яхши сифатлардан биридир. Сўзлашнинг айрим қоидаларини зикр қиламиз. Биринчидан, киши билган нарсаси ҳақида сўзламоғи матлуб. Билмагани ҳақида айтиш одамнинг обрўсини туширади. Иккинчидан, киши билган сўзини ҳам энг керакли ўринда гапирсин. Баъзан ҳақиқат зулмга ҳам сабаб бўлади. Барча адолат ва раҳмат бу дунёда ростгўйлик ила юзага чиқмайди, ёлғоннинг айрим ҳолларда яхшиликка хизмати бор. Шу сабабли инсон чин сўзни айтяпман деб ҳамма гапни айтавериши мақсадга мувофиқ келмайди. Учинчидан, бошқаларнинг шаънини эҳтиётлаш орқали инсон ўз шаънини эҳтиётлайди. Одамлар обрўсини ерга урувчи гаплардан сақланган маъқул экан. Инсонларга чинакам қайғуриш тил орқали уларнинг қалбини озорламаслик ва қадр-қийматини ерга урмаслик экан. Тўртинчидан, сўралган саволга жавоб бериш, ортиқча тафсилотга ўтмаслик яхши фазилат саналади. Бешинчидан, одам ҳатто ўз фарзандининг ҳам риоясини қилиб, яхши гапирса, ютуқда бўлар экан. Менга фалончи яқин-ку дея тилга эрк бериш яқинлардан айрилишга олиб келади. Сўз орқали илонни инидан чиқариш мумкин экан, демак, чиройли ва маъноли калом билан қалблар забт этилади, мақсадлар ҳосил бўлади. Олтинчидан, ҳақорат сўзини ишлатганлар қаршисида жавоб бермасликдан кўра гўзал ахлоқ тажрибада кўрилмади. Кимдир инсонни турфа айблар билан ҳақ-ноҳақ айблаб, сўзлар ўқини ёғдирса, индамай у жойни тарк этиш энг оқилона ечим бўларкан. Чунки жоҳилга яхши гап кор қилмайди; ёмон гап эса гўзал ахлоққа зиддир. Олтинчидан, кўплаб маломат ва айбловларга нисбатан сукут қила олишдан каттароқ ҳайбат кашф этилмади. Асоссиз гапларга жим кетишдек улуғ ахлоқ топилмади. Ортиқча гапиришлар, сохта чиранишлар, ақлимни ва илмимни кўринглар дея вайсаб туришлар каби ачинарли манзара йўқ. Сўз фақат зарурат саналган онда ишлатилса, мақсадга жуда тез етказади; заруратсиз ишлатилса, муҳтож вақтда сўздан манфаат келмайди. Сўзига хўжа бўлган ўзига эга чиқади, яъни бошқа ҳеч кимга бош эгмайди. Тилдан чиққан сўз ё душман, ё дўст. Беҳуда янграса, у исроф этилгани учун сенинг душманинг; керакли ўринда қўлланса, сўз умрбод сенинг хизматингда.

Акром МАЛИК

1 840марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ЕТТИНЧИ БОБ

    ЭР-ХОТИН Тўртинчи фасл Хотиннинг ахлоқи Ҳозир айрим "доно"лар хотинлар кўпинча эрларининг зулмига учрайдилар, эй аёллар, зулмга чидамангизлар деб оғиз кўпиртирмоқдалар. Уларнинг…

    6 дақиқаMumtoz oila

    ЕТТИНЧИ БОБ

    ЭР-ХОТИН Учинчи фасл Эрнинг ахлоқи Эркак учун энг биринчи масала – нима учун яшаётганини ҳал қилиб олишдан иборат. Агар бу масала ишончли ва қатъий ҳал қилинмаса, ҳар қандай…

    10 дақиқаMumtoz oila

    Қадриятларга содиқ ҳолда яшаш oson эмас. Инсон ўзига бирор қоидани қадрият деб танлаб олса, бу қадриятдан уни…

    Ўзгаларнинг наздида бирор киши эришган марра ёки ютуқ oson келгандек туюлиши мумкин. Асло ундай эмас – унинг ортида кураш ва азоблар бор, фақат уни биз кўрмаймиз. Мабодо, oson…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.