Тил

Фойдали ишлар инсонни чарчатмайди. Инсонни фойдасиз ва зарарли ишлар толиқтиради. Одамболаси ҳаётига назар…

Фойдали ишлар инсонни чарчатмайди. Инсонни фойдасиз ва зарарли ишлар толиқтиради. Одамболаси ҳаётига назар… — расм

Фойдали ишлар инсонни чарчатмайди. Инсонни фойдасиз ва зарарли ишлар толиқтиради. Одамболаси ҳаётига назар солса, ўзини кўнгилдагидек яшамаётган ҳолда топса, умрини исроф қилаётганини англаши керак. Умрнинг исрофи – манфаатсиз нарсалар ила банд бўлишдир. Хоҳ ўйин-кулгу қилсин, хоҳ бошқа иш – инсонда озгина инсоф бўлса, унинг на дунё, на охират учун фойдали иш қилмаганини ҳис этса, сиқилади, қайғуга тушади. Қайғуга тушмаса, демак, у тирик ҳолида ўликдир. Фойдали иш қилган киши учун ишнинг фойдасини кашф этиш ва ишониш муҳим. Бугун қилаётган иши эртага мева бермаса, хафа бўлишга ҳожат йўқ, аксар буюк ва пишиқ натижалар узоқ йиллар тўхтовсиз ишлаш натижасида юзага чиқади. Ҳозир бандман, энг керакли иш билан машғулман деб аниқ ишонган одам тўхтамаса, йиллар ўтиб, албатта, натижани кўради. У ҳалол натижа бутунлай уникидир. У соф виждон ва қувонч ила унга эгалик қилади. Аммо меҳнат қилмаган, сабр-у матонат кўрсатмаган киши ютқазади. Йиллардан сўнг у бўш қўл билан қолади. Фойдали иш билан вақтини ўтказган одам хотиржам, ҳа, у иши учун ҳозир мева тотмади, лекин хотиржам, чунки у бу вақтни бекор шунчаки совурмади; гуноҳ ва маъсият ила яшамади – таскин ва тасалли учун шу кифоя. Аксинча, бекор яшаган, одамларни ҳар қанча “буюк” ишлар билан машғуллиги ҳақида алдамасин, бутун инсоният уни ҳа, у чиндан ҳам банд деб ўйламасин, бу ёлғон икки кўринишда исбот топади: биринчиси, инсон қалбан ёлғончилик қилаётганини фаҳмлав туради; иккинчиси, эртага унинг қўлида бирор натижа бўлмайди. Натижа бўлиш учун бугун ишлаш керак. Бугун ҳаракат керак. Бугун курашиш керак. Тўхтамаслик лозим. Бу кейинги ишлар учун куч беради; лекин ёлғончилик инсон қувватини сўриб олади. Шундай қилиб, фойдали иш қилган чарчамайди, иш уни кейинги иш учун рағбатлантиради; лекин бекорчи толиқади, унинг кейинги қадам учун қуввати бўлмайди, виждон азоби ва афсус унинг ейди. Ҳозироқ фойдали ишга уринмоқ керак.

Акром МАЛИК

1 770марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Саккизинчи боб

    ҚАЙИНЮРТ Бешинчи фасл Куёвбола ва унинг қайинюрти Ҳурматли китобхон сезган бўлса керак, оиладаги ҳар бир ҳолатни батафсил шарҳлашга ва ўзгармас қоидаларни зикр қилишга интиляпмиз.…

    4 дақиқаMumtoz oila

    Худо ва банда ўртасидаги сир ҳеч кимга керак эмас. Бу гапнинг маъноси шуки, Худо учун қиладиган ишларини…

    Худони севган Худо учун ишларкан, мақсади Худонинг ризоси экан, уни айтса, қолганлар бунинг учун унга қойил, офарин, художўй экансан деса, у бундан шодланса, мақсад қаёқда қолади…

    2 дақиқа

    Саккизинчи боб

    ҚАЙИНЮРТ Тўртинчи фасл Келин Келин англаб етиши керак бўлган ҳақиқат шуки, у сулоланинг, оиланинг маркази ҳисобланади. Барча ишлар, гап-сўзлар келин атрофида содир бўлади: йигит…

    4 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.