Тил

Mumtoz oila

Саккизинчи боб

Саккизинчи боб — расм

Саккизинчи боб

ҚАЙИНЮРТ

Тўртинчи фасл

Келин

Келин англаб етиши керак бўлган ҳақиқат шуки, у сулоланинг, оиланинг маркази ҳисобланади. Барча ишлар, гап-сўзлар келин атрофида содир бўлади: йигит ҳам уйланиш учун ҳаракат қилади; келин тушириш учун совчиликка борилади; келинни олиб келиш учун тўй қилинади; келин салом қилади; келин ғийбат қилинади; келинга дакки берилади; келин мақталади; келин фарзанд дунёга келтиради; келин хизмат қилади; келин наслнинг давомчиларини улғайтиради ва ҳоказо. Бу ҳақиқатни ҳар бир келин англаса, ўзининг қийматини, қадр ва шарафини англайди. Натижада, келин ўзини шу шарафига мос тутиши, қадрига мувофиқ хулқ ҳосил этиши лозим бўлади. Қиз турмушга чиқаркан, энг аввал, ниятини тўғирламоғи керак, ичида қайта-қайта: “Мен ҳаётдаги асосий вазифамни бажариш учун турмушга чиқяпман. Хўжайинимга хизмат қиламан, фарзанд дунёга келтираман, тарбиялайман, қайнона-қайнотамнинг дуоларини оламан!” – деб такрорлаши керак. Турмуш – мушт деб бежиз айтилмаган. Турмуш oson ва ўйин эмас, лекин қийин ва машаққат ҳам эмас. Турмуш танлов йўлидир – ният ва ҳаракатингга қандай бўлса, у ҳам шундай рангда бўлади. Қизнинг никоҳи аниқ бўлгач, ўзини келинликка руҳан тайёрлаб, боражак оиласида муносиб ўрин топиш учун Худодан ёрдам ва tavfiq тилайди. Бораётган оиласида ҳаммани ўзи учун энг яқин, энг дўст деб билади: “Турмуш ўртоғим – таянчим, қайнонам – онам; қайнотам – отам; қайнегачим – опам; қайинсинглим – синглим; овсинларим – яқинларим”. Ҳар бир инсондан хато содир бўлиши мумкин, келин кўзига хато кўринган ишларни дарров оламга ёймасин, аксинча, янги оиласида кўзи кўр, қулоғи кар, тили соқов бўлиши яхши. Иккинчидан, ўзини яхши кўрсатиш учун диконгламагани, “Ойижон”лайвермагани ва ҳоказо шунга ўхшаш такаллуф ва қуюқ мулозаматларни қилавермагани гўзал. Чунки такаллуф бу кулфат дегани. Ишнинг бошида ҳаддан ошиқ эҳтиром қилдингми, охиригача ана шу юкни кўтаришга мажбурсан. Шунинг учун самимий ва ўртача бўлиш яхши. Табиийки, совуқ ва хўмрайган чеҳра ҳам мақбул эмас. Учинчидан, ҳеч бир гапни кўнгилга олмаслик, ҳар гапни гап деб айтмаслик керак. Қайнона ҳам, қайнегачи-ю қайинсингиллар ҳам аёл, тилидан “лоп” этиб қандайди ножоиз сўз думалаб қолса, эшитмасликка ва билмасликка олиш, балки имкон қадар хотирадан чиқариш матлубдир. Тўртинчидан, қайнонали уйда табассум ва майин овоз жуда муҳим. Танбеҳ эшитганда ҳам, ишлар оғир келганда жилмайиб, майин овозда сўзланади. Асосийси, бу мажрбуриятдан эмас, ичдан келиши керак. Бешинчидан, қайнонанинг кўнглини топишга ва кўнглини қолдирмасликка уринилади. Албатта, бу иш самимий бўлиши, сунъий ва сохта бўлмаслиги лозим. Қайнонадан ич-ичдан хафа бўлмаслик тўғри иш, чунки дилдаги тилга бир куни чиқади. Агар дилда қайнонага нисбатан бироз ғашлик пайдо бўлса ҳам ҳайдаш шарт. Орага совуқлик тушмасин. Тилга ғийбат келмасин. Одамлар оғзи билан юради. Ҳеч бир гап ерда қолмайди. Эркак ва аёл бирдек, бу масалада орада заррача фарқ йўқ – гап етаклашда фаолдирлар. Ўртамизда қолсин-а дейилган гап тешикдан сизган сувдек сизиб кетади.

Келин сабрли, тили ширин, юзи очиқ, чаққон, озода бўлса, олам гулистон. Ҳеч бир қайнона ўғлимнинг оиласини бузаман демайди, қайнонанинг даккиси — асал, тарбияси — неъмат. Келинлар ёшлик қилиб, хато қилмасинлар. Қайнонанинг аразлагани, аччиқ гапи менга ширин гапир, сидқидилдан хизмат қил, эсингни йиғ, сени яхши кўраман деган муждасидир. Қайнона келинга ички бир муҳаббатли бўлади, бунга шубҳа йўқ, фақат буни билдирмайди. Шу сабабли келинлар кўнглини қуёшдек порлоқ қилса, юзини ойдек нурли этса, бутун оила офиятдадир. Кўнгилни олмоқ кифоя. Зотан, дунёдаги энг нозик кўнгил — қайнона кўнглидир. Қайноналар келинларини қизларидан ҳам, ўғлидан ҳам кўпроқ яхши кўради. Бу муҳаббат қайноналик деб аталган парда билан яширинган, холос. Келин қайнота билан самимий, айни пайтда расмий ва жиддий, масофали муомала қилади — салом-алик ва ҳол-аҳвол сўрашдан нариги ўтмайди, қайнотага қўнғироқ қилиш, telegram орқали ёзиш, битта умумий гуруҳда бўлиш анъанавий ўзбек оиласи қоидаларига тескаридир, шунингдек, келин қайноға, қайниси билан ҳам кўришмаслиги, саломлашмаслиги, битта жойда қолмаслиги, бир дастурхонда ўтирмаслиги эски одоб ва эски одатлар орқали келмоқда. Шундай экан, келин поччалари ва шу каби барча эркаклар — эри, қайнотаси, отаси, амакиси ва тоғаларидан бошқа эркаклардан ўзини узоқ, парда ортида тутиши миллий урфимизда мавжуд бўлган қонунлардан ҳисобланади, ана шу қонунларга амал қилинса, оила турли фитналардан омон бўлади, чунки аждодларнинг одатлари бир кунда эмас, асрлар давомида шаклланиб, синалгандир. Биз мумтоз оила ҳақида гапиряпмиз, мумтоз оилаларда ана шундай қоидаларга амал қилинган. Бугун келиннинг турли қариндош эркаклар билан ўпишиб кўришишлари эса бизга ёт бўлган ишлардандир.

Акром МАЛИК

1 700марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    Мубталолик – ёмон бало. Бирор зарарли ва қайтарилган ишга берилиб қолишнинг номи – мубталоликдир. Қайси ишдан…

    Адабни ўзига бош мезон ва қоида қилган халқларнинг пешонаси ёруғ, ҳаётлари қайғудан фориғ. Адабни лозим тутмаганларнинг кеча-ю кундузи вужудида оғриқдир. Энг ёмон ишлардан ҳам…

    2 дақиқа

    САККИЗИНЧИ БОБ

    Учинчи фасл Қайнона Қайнона дер эканмиз, биз бу ерда келиннинг қайин онаси ҳақида гапирамиз, куёвнинг қайнонаси кейинги фасллардан бирининг мавзуси бўлади. Қайнона аёл киши…

    4 дақиқаMumtoz oila

    Фарзанд тарбияси инсон ҳаётидаги энг асосий масалалардан бири. Ҳар бир халқнинг ўзига хос тафаккури, зеҳнияти…

    Бундай оилаларда тарбиянинг янги усуллари қидирилмайди; ота-она боламга қандай муомала қилай, қандай тарбия берай деб бош қотирмайди, унда сулоланинг ички қоидаси ва намунаси бор…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.