Тил

Сабр

Сенга раҳмат, сенга ташаккур,

Сенга раҳмат, сенга ташаккур,Сенга меҳрим, эй меҳрибон Вақт!Аста-секин этдинг мени ҳур,Гарчи эди бу иш машаққат.Қони қотди яраларимнинг,Оғриқларим босилди, шукур.Ювилгандир қони — ханжарларБотган эди юракка чуқур.Онда-сонда эслайман ночор,Санчиқ берар аччиқ хотира.Тезроқ чопиб вақт номли тулпор,Кетсам яна узоқроқларга.Вақт ўтмаса дер эдим бир вақт,Тўхтаб қолса, майли, дер эдим.Аммо бугун не ҳолки, ажаб,Тезроқ ўтсин дейишга келдим.Кўринади иқбол ёришиб,Кўринмайди нурларнинг чеки.Аммо қаранг, бахтимга қарши,Вақт дегани юрмоқда секин.Акром МАЛИК
Сенга раҳмат, сенга ташаккур, — расм

2 330марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.