Тил

Иймон

Кимдир кетди, бир сўз демай жимгина,

Кимдир кетди, бир сўз демай жимгина,Тарк этдилар ўлдинг дея кўмгандек.Қолдинг гўё бахтсиз бўлиб сенгина,Қалбинг ичра оташ қўққис сўнгандек.Азоблардан юрак оғриб отди тонг,Қийноқларда жонинг куйди беаёв.Одаммассан деган сирни тотди онг,Ғам чўлида қайғу сени қилди ов.Бандасан-да, хато отамеросдир,Отамерос — йиғлаб қилмоқ тазарру.Худовандим, Сенга афв этмоқ хосдир,Мени айла тавба билан рўбарў.Эплолмасам, агар надоматни ҳам,Тавбаларим синса доим чиннидай.Кеча-кундуз еган ошимдир алам,Уйқусираб кезсам беҳуш жиннидай.Айтолмасам эплаб ҳатто истиғфор,Кунларимни ғафлатларга мен сотсам…Ўзинг мени афв айлагин, Парвардигор,Кечиришга Ўзинг энг моҳир Зотсан!Мен ишимни қилолмасам бехато,Сен ишингни қиласан-ку хатосиз!..Ярашгайми қулинг ёнса, ҳасрато,Бўлатуриб, ахир, Сендек Худоси!Акром МАЛИК
Кимдир кетди, бир сўз демай жимгина, — расм

3 100марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.