Севги
Куйиб кетган қалбнинг сувратини кўрдингми?
Куйиб кетган қалбнинг сувратини кўрдингми?Мендан келиб ҳолинг не деб сўрдингми?Ошиғингни ёқмоқ сенинг дардингми?Сўзламоққа ҳолим йўқдир, валлоҳи,Золимга саволим йўқдир, валлоҳи!Қайга қочмоқ билмас ғариб қушдирман,Борлиғим бир хаёл, балки тушдирман.Руҳ Сени излаб кетди, бўм-бўшдирман,Кўзимда қуриди ёши, валлоҳи,Қайдасан, руҳим қуёши, валлоҳи?!Зоҳирим абгор-у, ботиним фигор,Кўзларинг-ла дилни қилдингми шикор?Бўрондек еларман – йўқ мутлақ қарор,Маконидан айру қулман, валлоҳи,Ҳар зарраси қайғу қулман, валлоҳи.Дунё бир бутадир, келдим-у қўндим,Жамолинг кўрдим-у, ўртандим, ёндим...Ташна эдим, кўзёш ичдим-у, қондим,Лекин яна куяр ичим, валлоҳи,Қайси саҳроларни кечдим, валлоҳи?!Учмоққа шайдирман Сен томон фақат,Лекин сиғдиролмас бу осмон фақат...Тупроқ нафасимдир, тор жаҳон фақат,Сендан келган ҳузун севинч, валлоҳи,Сенсиз қолмоқ қандай қўрқинч, валлоҳи!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.