Тил

Ҳикмат

Эски китоблар бу, мўйсафид хатлар,

Эски китоблар бу, мўйсафид хатлар,Беш ёки олтита юз йилдир ёши.Сирли мавжланади соҳир санъатлар,Сиёҳи боболар қалбин кўзёши.Эски китоблар бу ўтмишнинг руҳи,Балки келажакка ёқилган чароғ.Ҳайбат, ҳайқириғ-у, дарднинг шукуҳи,Шайтонларга қарши сермалган яроғ.Ўтмиш китоблар бу бугуннинг ақлиЕта олмас қадар пурвиқор осмон.Уни ўкимоққа бўлгайдир ҳақлиҲаёт тилсимига интиққан инсон,Ҳаёт тилсимини очмоқ истасанг,Асрлар қатидан варақла китоб.Ва кўргайсан башар кўксидаги сангНақадар изтироб, нақадар азоб!Ва кўргайсан кўрдир бугун одамзод,Ҳақни ёлғон дея айлайгай тасбит.Ёлғонга мажнундек ошиқдир, ҳайҳот,Ҳар ким ўз нафсини этмиш мустабид.Ва кўргайсан дунё улкан бир тузоқ,Ҳар гул-у лоласи мақтуллар қони.Ҳар ким қочиб борар манзилдан узоқ,Қалблар ғафлат деган зулматнинг кони.Эски китобларда пинҳона эмишБахту саодатнинг калити, валлоҳ!Аммо унга ҳамма бегона эмиш,Кўринмасмиш Ҳаққа ҳеч кас хайрихоҳ!..Акром МАЛИК
Эски китоблар бу, мўйсафид хатлар, — расм

3 380марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.