Тил

Сабр

Ёш аёл. Ёш она. Қалбида иймон,

Ёш аёл. Ёш она. Қалбида иймон,Канда қилмас асло беш вақт тоатин.Лекин мудом эрди жигар-бағри қон,Ғамсиз ўтказолмас бирор соатин.Қорпарча умридек қувончин умри,Қайғуси булутдек қоплар оламни.Ҳар кун кун ўтказар нола симириб,Сира кетказолмай мавҳум аламни.Бир кун Худо унга қилди рўбарўУзоқ йил яшаган кекса аёлни.Гап-сўзида ҳикмат сочиб турар бўй,Ул жувон сўради шундай саволни:“Нечун бу тақдирнинг қазоси аччиқ,Нечун ҳаётимда тугамайди ғам?Доим юрагимда ситамли санчиқ,Бирор севинч борми, ахир, менга ҳам?!”Таассуф кўринди кампирнинг ногоҳАжин тўла ёруғ юзида илкис.“Қизим, қилаверма бунчалар оҳ-воҳ,Ҳаёт йўли асло кечмагай текис.Билки, бу ҳаётнинг ҳар они синов,Ҳеч ким холи эмас – на эркак, хотин.Турмуш деганлари – бу кони синов,Аммо сабр қилсанг, топгайсан олтин!Агар қайғулардан истасанг халос,Сенга баён этай ҳикмат бебаҳо:Энг аввал қалбингни покла, илтимос,Чиркин хаёлларни киргизма асло!Сўнг бас қил нафрату манманликни сен,Инсонлар озорин унутгил буткул.Сабру шукур ипин маҳкам ушла, тенг,Ўз айбингни тафтиш қилмоқни ҳам бил.Кимдандир оғринсанг, ғазаб сочма, бас,Балки хато сенда, қилиб кўр гумон.Тилнинг жойи эрур, аслида, қафас,Тилингнинг эркини чеклагил чунон!Эр эрур хотинга бамисли подшоҳ,Подшоҳингга асло исён айлама.Йўқса, жойинг бўлур вайл номли чоҳ,Бахтинг гулзорини хазон айлама.Агар эринг сендан экан норизо,Қувончу фараҳдан мутлақ юзинг бур.Чунки бу илоҳий қонундир, ХудоЭрнинг ризосига яширгандир нур.Агар сўзларимни билиб бир кема,Суза олсанг унда бақадри тоқат –Ғамли ҳаётингга ясаб хотима,Топган ризқинг бўлур бахту саодат!”Акром МАЛИК

4 020марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.