Ҳикмат
Бир неча шогирдлар йиғилиб бир кун,
Бир неча шогирдлар йиғилиб бир кун,Шинам бир даврани этдилар ҳосил.Ҳар бири ўз пирин васф қилмоқ учунЎртага тўкдилар мақтовнинг мосин.Бири кароматдан сўйлади жўшиб,Бири узоқ деди пир шижоатин.Ҳар ким шавққа тўлиб айтгандек қўшиқ,Мақтарди муршиднинг тақво-тоатин.Бир мурид жим эди, тингларди сассиз,Ҳар кимга боқарди эҳтимом ила.Бири деди унга: "Эй дўсти азиз,Сиз ҳам айтинг, ахир, эҳтиром ила!Сиз ҳам таъриф этинг устозингизни –Қандай каромати ҳамиша зоҳир?Сира эшитмадик овозингизни,Айтинг-чи, пирингиз қай ишда моҳир?Масалан, муршидим – кошифи тариқ,Фасиҳ нутқи ила қалбни забт этар.Сиз ҳам танитинг-да, пирингиз, ахир,Қайси марҳалага қай йўлда етар?"Муриднинг лабидан бамисоли дур,Янгради сомелар кутган каломлар:"Не дей? Устозимиз – зулматдаги нур,Унга лойиқ эмас биз каби хомлар.Қушмиз-у, лек биз-чун севгили – қафас,Устоз истар бизни қилмоқни озод.Бизга тузоқлардир ҳамиша ҳавас,Шу қадар кўр бўлдик, кўр бўлдик, ҳайҳот.Пиримнинг қай сифатин қандай васф этай?!Унинг ишқи ила кўксим тилганман.Майли, ичимдаги бир сирни айтай:Сукутига мудом ҳавас қилганман".Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.