Тил

Ҳикмат

Байрам муборак деб келди шогирдлар,

Байрам муборак деб келди шогирдлар,Гўзал сўзлар ила, ҳадялар ила.Устознинг қалбидан ювилди дардлар,Юздан қайғулари кетди бир йўла.Ширин каломларни тинглаб хокисор,Барчани бағрига босди мураббий.Оҳиста сўз бошлаб сокин, пурвиқорДеди: "Сизга меҳрим бўлсин абадий!Ташаккур айтмоқни истасангиз гар,Асло зарур эмас чекмоқ машаққат.Токи билсангиз Сиз – илм қандай зар,Унга амал қилинг ихлос-ла фақат.Ва яна илмни омонат билиб,Унга қўндирмасдан зарра қадар гард,Навқирон авлодга фидокор бўлиб,Илмни етказинг – тамом бўлди шарт.Илм нурдек порлаб бани Одамда,Бахтсизлик офатин кетказса йироқ,Бундан катта раҳмат борми оламда,Табрик топилгайми бундан яхшироқ?!"Акром МАЛИК

6 460марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.