Тил

Ҳаёт

Бинафша ёмғирда қолгани каби

Бинафша ёмғирда қолгани кабиБошим ёққан тошлар остида қолди.Азроил жонларни олгани кабиҚайғу қалбдан қувонч нурини олди.Мусибат дарахти ўсдию баравж,Соясидан унинг чиқолмай қолдим.Тушкунлик қўшини денгиздек сермавж –Енголмадим уни, йиқолмай қолдим.Оҳу фарёд ила ҳар ёққан тошниҚўлга олиб секин айладим назар.Кўзимдан тиёлмай оловдек ёшни,Ҳушимдан айрилдим, ҳайҳот, алҳазар.Мусибат дарахтин илдизин чопибТубидан қуритмоқ учун этдим аҳд.Томирга боқдиму, юзимни ёпиб,Фарёд ила дедим: “Наҳот йўқдир бахт!”Кўз ўнгимда мудҳиш сирлар фош экан,Надоматни пинҳон тутмоқ маҳол-ку:Ёққан тошлар ўзим отган тош экан,Ўсган дарахт ўзим эккан ниҳол-ку!..Акром МАЛИК

4 050марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.