Тил

Ҳикмат

Пирга нидо қилди ҳамон хом шогирд:

Пирга нидо қилди ҳамон хом шогирд:“Зикр этдим-у узоқ, тополмайман шавқ…Менга беринг яна ўзгача бир вирд,Токи ундан қалбим касб айласин завқ!..”Мушфиқ назар этиб муршиди комилДеди меҳрибонлик тўла овоз-ла:“Етарли юкларга бўлмишсан ҳомил,Энди ахлоқингни ишингга мосла.Яъни бир иллатинг бордир, азизим,Даво айламоққа муҳтожмиз, муҳтож.Уни тузатмасак, эй нурли кўзим,Қулдирсан, бошингда бўлса, ҳатто тож.Яъни одамларнинг нуқсини зинҳорФош этма, сўзлама, ичингга жим ют.Мадад берсин сенга ҳақ Парвардигор,Барча инсонларнинг айбини беркит!..Токи сатр айлагин Ҳаққа эргашиб,Бандаларнинг қаро ишини тамом.Шунда кўзларингга пардани очиб,Саттор зот кўрсатгай нурини мудом”.Акром МАЛИК

3 940марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.