Тил

Иймон

Йигитлик чоғидан сулук йўлида

Йигитлик чоғидан сулук йўлидаХизмат қилиб ўтди мухлисқалб бир зот.Аврод риштасини пирнинг қўлиданОлиб парвоз этди кенг ёйиб қанот.Сайр-у жазба ичра топаркан камол,Кўзидан раф бўлди бирма-бир ҳижоб.Унга ҳавас ила боқиб аҳли ҳол,Турфа савол бериб, истарди жавоб:“Узоқ йўл босдингиз сафо сайрида,Зикр каломини кўнгилга ёзиб.Бизга баён этинг, хизмат тавридаЭнг қиммат ўгитни, шафқат кўргазиб!..”Бош эгиб оҳиста сўз қотди солик:“Бу йўл тугамади, ҳали бор сафар…Қўрқаман бўлишдан бир куни ҳалок,Кўрдим ҳар қадамда шиддатли хатар.Умрим дарахтида битган меваниСизга тутқазаман, айланг эҳтимом –Токи қасд этдингиз ушбу шевани,Билинг: қил устида юрмишман мудом.Бандаман: яшадим чўкиб ғамимга,Гоҳо жўшиб-тошдим, гоҳида толдим.Ишимга маҳлиё бўлган дамимдаГуноҳ қамчисининг остида қолдим.Мана, тингладингиз, эй аҳли тақво,Энг ғариб ҳолимни айладим баён.Ундан ҳам ғариброқ шулдирки аҳвол,Йўқ эрур мен қамчи емаган бир он!.. “Акром МАЛИК

3 440марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.