Иймон
Ибодатда шавқ йўқ, ҳис йўқ, Худойим,
Ибодатда шавқ йўқ, ҳис йўқ, Худойим,Кўнгилда хавф деган ис йўқ, Худойим,Истиғфор изидан из йўқ, Худойим,Қандай қулинг бўлдим, ҳолимдан лолман,Тошдай дийдам билан жонсиз, беҳолман…Умрим саҳросида на тақво топдим,Амал қилсам, кошки, на фатво топдим,Ўзимни тузалмас бедаво топдим,Ўлсам, не наф, ахир, ҳоло, ўликман,Ҳали тирилмаган дардга кўмикман.Сўзларим тош каби бошимдан босди,Тошлар девор каби бошимдан ошди,Исён маст айлади, савдойим тошди,Сафроси куйдирган савдойидирман,Ўз нафсин ошиғи – шайдойидирман.Бирор ишим йўқки, бўлмаса хато,Хато дедим, асли, ўзим мубтало!Шайтон шогирдликка ярамас ҳатто,Ҳийлам тузоғини тўқиган ўзим,Макр китобини ўқиган ўзим.Дилга надоматдан шарбат эзмадим,Тавба водийларин, ҳоло, кезмадим,Кесилдиму, Сендан умид кесмадим,Раҳмат арқонини кесма, Раббано,Шайтон сиртмоғига осма, Раббано.Сенга осон – очсанг кашф абвобини,Кўрсатсанг ишларнинг хуш, савобини.Йиғсанг теграмга Сен ҳақ аҳбобини,Шояд, Ҳақ аҳлининг ити бўлсайдим,Аларнинг изидан итиб ўлсайдим…Бало юбормагил, балодаман-ку,Сарсон руҳим ила жалодаман-ку,Ўз қалбимнинг ўзим жаллодиман-ку,Сендан фақат нажот кутгайман, Тангрим,Ўлик танга ҳаёт кутгайман, Тангрим!..Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.