Севги
Баланд тоққа чиқмагунча билиб бўлмас
Баланд тоққа чиқмагунча билиб бўлмасБу оламнинг кенглигини, виқорини.Пулсиротдан ўтмагунча кулиб бўлмас,Кўрмагунча жаннатларнинг гулзорини.То юракка ишқ пайкони қадалмаса,Ҳаёт тоти одамзодга бегонадир.Ишқ даштида мажнун дея аталмаса,Инсон тани руҳи учун вайронадир.Ошиқ бўлган тоқат қилмай ҳажр ўтига,Ақлу ҳушин йўқотмаса, ҳисоб эмас.Ихтиёрин топширмаса руҳ – тўтига,Тунлар қон-қон йиғламаса, азоб эмас.Гадо бўлиб севгилсин эшигигаБориб итдек таҳқир кўриб, қувилмаса;Ётиб дарднинг тобут каби бешигига,Кўздан оққан ёши билан ювилмаса;Ёри унинг изтиробин англамаса,Зулм қилса тўхтамасдан жон оғритиб;Оҳу нола чекса, асло тингламаса,Кийинтирса маломатдан ўқ ёғдириб;Ва маҳбуби мусибатда қолса ногоҳЖонин берса халос этмоқ учун шул он;Эй ишқ аҳли, қулоқ тутинг, бўлинг огоҳ,Бу ишқ учун битса бўлар шеъру достон.Зотан,буни ишқ десалар, муносибдир,Ошиқ деган номга арзир ул фидо зот.Кимки севги кўчасига гом босибдир,Унга қутлуғ бўлсин энди ғамгин ҳаёт.Эй севдим деб зарра дардга чидолмаган,Севгилингни мусибатда тарк этган кас!Нафс аталган зиндонидан чиқолмаганИшқ сен каби гўдакларнинг иши эмас!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.