Тил

Ҳикмат

Бир олиму валий зотнинг хотини

Бир олиму валий зотнинг хотиниТили аччиқ эди, феъли кўп оғир.Ҳеч бир хижолатсиз эрга ботиниб,Қабиҳ сўз-ла дилга берарди оғриқ.Бу ҳолдан хос дўстлар эди бохабар,Ҳатто шогирдлар ҳам бўлганди гувоҳ.Аҳбоб йиғилишиб охир бир сафар,Устозга дедилар бўлиб хайрихоҳ:"Зулм пайконига кўксингиз тутманг,Сизга етган озор биз-чун изтироб.Бундай ҳасрат билан ҳаётдан ўтманг,Бизга имкон беринг, топайлик савоб.Яъни уйлантириб қўяйлик Сизни,Қўл-оёғи чаққон, тили ширинга.Болдай тотли айтиб ҳар битта сўзни,Чиқарсин ҳамиша уйнинг тўрига"."Қадар ҳикматини ақллар билмас,Қазо ишларида не сир яширин?!Бироз тақво қилиб, сабр қилсак, бас,Ўтиб кетгай умр – шўрми, ё ширин.Мен ҳам сабр қилай, талабим – тақво,Охират дардини қалбимга солай.Яна орттирмасдан бошимга ғавғо,Жаннатда ҳурларга, уйланақолай".Акром МАЛИК

3 270марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.