Тил

Ҳикмат

Турфа инсонлар бор оламда, ахир,

Турфа инсонлар бор оламда, ахир,Ҳар бирин танимоқ маҳолу маҳол.Зотан, ниқоб кийгай, ичи тўла кир,Ташида мавжлангай мусаффо зилол.Қайда кулмоқ керак, қайда йиғламоқ,Қайда бўлмоқ яхши, қайда бўлмаслик –Ҳатто зарур бўлса, кўкрак тиғламоқ,Қандай мумкин, ахир, буни қилмаслик?!Барчасини билгай, қилгай бехато,Ҳатто росманага ўхшар кулгуси.Тинч бўлсанг, бой бўлсанг, берсанг кўп ато,Сенинг ҳузурингга кулиб келгуси.Аммо тойиб кетса оёғинг ногоҳ,Аммо мусибатга йиқилсанг билмай,Зиндонда ётгайсан тортиб оҳу воҳ,Фақат у “дўст”ингдан ҳеч умид қилмай!Чунки у яхшилик чоғлари содиқ,Чунки у офият вақтида нозир.Фақат югургайдир шунга мувофиқ,Тўю мотамингда шунинг-чун ҳозир.Юксалиб боргайсан зинама-зина,Гоҳ бошинг қуёшда, гоҳ пойингда зах.У сезгай – кутмоқда сени хазина,Атрофингда учгай чарх уриб чаҳ-чаҳ.Аммо ёрдам учун чўзмагай қўлин,Ёлғондан сен учун чеккай изтироб.Ҳатто тилдан тўкиб тўхтамай болин,Сенга тилаб тургай ҳасанот, савоб.Гоҳо аён этгай озгина ҳасад,Сўнг тезда яширгай ҳазил тагига.Шаънингда тарқатиб кичкина фасод,Ўтиб тургай баъзан душман сафига.Шунчаки, сен уни танийсан бутун,Шунчаки, келгайсан тез-тез юзма-юз.Аммо ўзи ҳақда сақлайсан сукут,Феълинг бундай дея айтмагайсан сўз.Чунки бундай сўзга лаёқати йўқ,Чунки бўлолмагай эътиборга хос.Фақат алданмагил, бўлиб кўнгил тўқ –Ғафлатда суяниб юборма бехос.Агар имкон топсанг, бундай касларданМутлақ узоқ юргил, мутлақо узил.Тозалаб атрофни хору хаслардан,Умринг қанотида сақлаб юрма зил.Агар узилмоққа етмаса кучинг,Боғланган тугунни аста-секин еч –Ялоқи сўлаги тегмасин учунСалом-алик қилу, яқин кўрма ҳеч.Акром МАЛИК

2 890марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.