Тил

Ҳикмат

Баъзан кесмоқ керак, баъзида чопмоқ,

Баъзан кесмоқ керак, баъзида чопмоқ,Оғриқдан ҳайқирсин бемор. Раҳм этма.Оғриқлар ичидан шифони топмоқ –Раҳму шафқат шулдир. Бўлак фаҳм этма.Баъзан бузмоқ керак бошидан оёқ,Ўлмоқ шарт қайтадан тирилмоқ учун.Елкага ёғилса илоҳий таёқ,Лутф бил янгидан қурилмоқ учун.Баъзан кетмоқ керак бошни олиб, бас,Оёқ қайга етса – шу қадар кетгил.Чорласинлар келиб ҳар қаердан сас,Аммо жавоб берма, мақсудга етгил.Баъзан чўкиб кетгил тош каби, тамом,Минг йил ёт индамай сувнинг тагида.Баъзан ер устини билгилу ҳаром,Умр тут ғорларнинг теварагида.Баъзан қон туфлагил, баъзан қон қусгил,Баъзан заҳар ичгил дўстнинг қўлидан.Ўзингни дунёнинг ўтидан тўсгил,Майли, қайтиб келма кетган йўлингдан.Акром МАЛИК

2 820марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.