Тил

Ҳаёт

Сени дўстинг сотди демангиз менга,

Сени дўстинг сотди демангиз менга,Жигаринг тарқатди бўҳтон демангиз.Ҳатто тиғ санчилса бу заиф танга,Ишонмасман асло, ташвиш емангиз.Бирор дўстни сотган бўлсамки, ҳайҳот,Мени ҳам сотгайдир бирор муқарраб?!Муҳаббат мулкида сидқ айлаб бунёд,Қайси жигаримни унутдим, ё Раб?!Мудом Ҳақдан сўрдим тавба, истиғфор,Мудом солиҳларга талпиндим, аё!Аминман, нонкўрлар чиқмагай зинҳор,Бағримга босганлар ичидан асло.Чунки асл зотлар бўлди мусоҳиб,Қошимга келмади бирор ҳароми.Токи меҳримизга бўлганлар шоҳид,Кета олмагайлар ҳеч қачон тониб.Балки мажбур этиб қадарнинг иши,Кимдир олислагай кўзларида ёш.Аммо унутмоққа етмагай кучи,Буткул узилмоққа тополмас бардош.Чунки қалбимизнинг оҳу ноласинҲамиша эшитгай Аллоҳу Афувв.Кимки кўрган бўлса бу дил порасин,Қандай журъат этсин бўлмоққа адув?!Акром МАЛИК

3 260марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.