Тил

Ҳаёт

Кўп бора сен томон қилдим таважжуҳ,

***Кўп бора сен томон қилдим таважжуҳ,Қошингда ҳар лаҳза тутдим мароқиб.Жароҳатли қушдек инграр эди руҳ,Эслаб сендан кўрмиш қанча марофиқ.Балки афт-ангорим кўзингга тушиб,Қалбинг қораймишдир, нетай, чорам йўқ...Аммо борганимда қошингга кўчиб,Оз-оз оқарганим ҳақиқатдир-ўқ.Балки юрганимдан тавбасиз, муфлис,Сенга озор етмиш беҳад, беадад.Нафс тузоқ қўйсаю, қасд этса иблис,Нетгайман, келмаса илоҳий мадад?!Балки инсонларга боғландим чунон,Ҳатто илдизлади бу севги чуқур.Улардан кесдингки, ҳатто оқиб қон,Ҳатто ўзлигини йўқотди шуур.Мени банд этмишди ҳар ёндан занжир,Учолмай чекарди руҳим оҳ, фарёд.Сенинг барча ишинг сир, сир, яна сир,Ичимда азобни айладинг бунёд.Бир қанча кишанлар синди, эҳтимол,Эҳтимол, олинди кўздан бир парда.Чақирсанг бормоққа топмолмас мажол,Аллақачон ўлган бекафан мурда.Энди инсонлардан узоқдир ул тан,Хаёлига кирган ҳар кимни ёқди.Халос бўлиб олгач, юкдан дафъатан,Энди ўз ҳолига ачиниб боқди.Сенга юзлангайман ҳар куни такрор,Кўзимда нур тўла вужудинг аён.Ҳақирлик кунжида тутиб истиқрор,Фақирлик кўйида бўлдим намоён.Берсанг битта танга – гадоман, ахир,Қувиб солсанг итдек, шоҳсан – ярашгай.Узоқ-узоқларда увиллаб юрганИтинг суяк отсанг, шуни талашгай.Майли, суяк берма, сил бўлиб бир кун,Тарк этиб кетгайман оламни сассиз.Гарчи умр кечган бўлса-да, дилхун,Яшаган бўлгайман кишан, қафассиз.Акром МАЛИК

3 710марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.