Тил

Ҳаёт

Қанчалар уринмай, қанча курашмай,

Қанчалар уринмай, қанча курашмай,Мутлақ ғолиб бўлиш машаққат бўлди.Кўнгил борасида ишим юришмай,Дард-у ҳасрат доғи бағримга тўлди.Ҳеч қачон бир ишни қилмадим оддий,Ҳеч қачон шунчаки солмадим назар.Ҳеч инсон зотини кўрмадим моддий,Доим қалб юртига айладим сафар.Доим ютиб кетди кўнгил ўзимни,Доим солавердим қалбимга қулоқ.Ҳаётимда ҳатто битта сўзимниАйта олмадим ҳеч дилдан бесўроқ.Севгисиз қучмадим кимнидир қучсам,Севгисиз ҳеч жойга қадам босмадим.Маънолар кўкига, мабодо учсам,Дард-у шавқ бўлмаса, қанот ёзмадим.Ҳатто юзлашмадим амр этмаса дил,Оламда ҳеч қачон инсон зотига.Гоҳида ичига сиғмаса-да қил,Кўнгил ташна эрур ишқнинг тотига.Яъни ул ишқдирки, коинотдан кенг,Балки каттароқдир етти фалакдан.Қайғуйимнинг бўйи қуёш билан тенг,Оҳим алангаси ўтди фалакдан.Дардимга табиб йўқ, йўқдир чорарас,Дардмандни дарди бор зотлар танийди.Синиблар кетса-ю, ғам номли қафас,Ўзимни эҳтиёт қилсам, қанийди.Акром МАЛИК
Қанчалар уринмай, қанча курашмай, — расм

3 780марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.