Ҳикмат
Сенинг ғам чекмоғинг истармидим мен?
Сенинг ғам чекмоғинг истармидим мен?Қалбинг оғриқлари менга керакми?Эпламас ишингга қистармидим мен?!Сен-чун йиғламаган юрак юракми?!.Мевасиз бутоқни кесса гар боғбон,Мевали шохларга қувват кўпайгай.Сен ҳам ғовлаб кетма десам, эй ўғлон,Пихларинг чархланиб, патинг ҳурпайгай?!Боғбоннинг қўлида кўриб токқайчи,Эҳтимол, бир титраб олади ниҳол.Балки бироз оғриқ шаробин ичиб,Қувватини тиклаб олади ниҳол.Шул боис, чўчима, қилма иштибоҳ,Жаллод деб боқмагил боғбонингга ҳеч.Aгар бўлмасайди сенга хайрихоҳ,Туғёнларинг ичра қўйгай эди тинч.Туз насиба бўлса, ҳали кўп йилларТасбеҳ донасидай бир-бир тизилгай.Юлмаса ғўрани бегона қўллар,Бир куни мевалар пишиб узилгай.Бир кун вақт етгайдир – сен ҳам етилиб,Ширага тўлгайсан, ширин пишгайсан.Дарахтнинг шохидан шодон қутулиб,Охири узилиб ерга тушгайсан.Кейин кимдир егай, бўлгайсан ҳазм,Киргайсан тупроққа уруғ мисоли.Дарахтдек ўсишга қилганда жазм,Aзобдан гоҳида қолмас мажолинг.Бугун оғир келгай итоат юки,Гўё сени кимдир қулдай тутмоқда.Бошингдан мазаллат тупроғин тўкиб,Гулдай вужудингни босиб ўтмоқда.Эзилдим, нафас деб қилгайсан фарёд,Бундай қафаслардан кетсайдинг қочиб!..Лекин соқов каби шафқатсиз ҳаётСенга сирларини қўймагай очиб.Шунчаки, жимгина боқиб тургайдир,Оҳу-войларингни қилгай томоша.Сапчисанг, бошингга қамчи ургайдир,“Қайга боргайсан, – деб. – Бунчалар шоша?!”Шул боис, амин бўл, додлама ортиқ,Дема: “Пардаларнинг ортин кўрай-чи!..”Зотан, етукликни айлагай тортиқБоғбонинг қўлида тутган токқайчи.Акром МАЛИК

Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.