Тил

Ҳикмат

Ёши улғаяркан, оқиллар секин

Ёши улғаяркан, оқиллар секинСўзлар тугунини тугиб бошлагай.Келгану кетганга жилмайиб сокин,Бошини оҳиста эгиб бошлагай.Шундай зотга бориб навқирон йигитҚалбида ҳарорат, айлади савол:"Нечун айтмагайсиз ҳеч кимга ўгит,Нечун сўзламоқни олгайсиз малол?.."Унга назар солди донишманд устод,Кўрди қандай софдил, қандай покиза.Жилмайиб дедики: "Ҳайҳоту ҳайҳот,Дунёда сўзламоқ қолдими бизга?..Ким бўлдикки, ахир, журъат айласакКимгадир сўзламоқ, бермоққа адаб?Дўппини бир четга қўйиб ўйласак,Сўзлашга топилмас жўяли сабаб.Лекин гоҳо азоб ёққайдир ичдан,Аланга бағрида чидамоқ душвор.Сабру матонатинг қолганда кучдан,Йиғлаб сўзлагайсан - ҳолинг беқарор.Шунда оҳу воҳинг маъзур, албатта,Шунда ночор сени мумкин кечирмоқ.Йўқса, нечун ҳар дам сотмоқ сафсата?!Нечун одамларга заҳар ичирмоқ?!"Йигит деди яна: "Аё улуғ зот,Менга машаққатдир сизни тушунмоқ.Лекин сўзингингизни қилиб олдим ёд,Тафаккур қилгайман ҳозир, бугуноқ.Аммо рухсат беринг, бир сўрашим бор,Жавобин билмасам, бағрим менинг қон.Бугун дунё узра недир устувор?Бугун қандай ҳолда турибди инсон?""Пайғамбар бўлсамки, бундай саволгаВаҳий келиб, сенга айласам жавоб.Лекин қандай гўзал, омадли ҳолки,Қўлимизда ваҳий жамланган китоб.Илоҳий каломни этсанг тадаббур,Ҳақиқат қалбингга қилгай тажалло.Ҳикмат дурларини кашф этиб бир-бир,Сўзсизлик қаърига шўнғийсан, илло.Дунёда яшамоқ эмасдир осон,Лекин қийин эмас ҳаддан ташқари.Ҳаддини билса, бас, бечора инсон,Эсон-омон кечгай ушбу сафари.Аммо замонанинг ишларига боқ:Эсини йўқотмиш одамзод бугун -Воҳки, ҳалокатга очилмиш қучоқ,Ичдан тошиб келар шайтоний жунун.Зиёда бўлгайдир кундан кун қайғу,Одамзод ҳар қайдан истар тантана.Шундоқ ҳам дунё бир зиндон эдию,Торайиб боргайдир бу зиндон яна.Аммо умидингни йўқотмагил ҳеч,Ўзингни пок туту, вафо аҳли бўл.Дунёнинг аламли зиллатидан кеч,Мангу саодату, бахтга ҳақли бўл!.."Акром МАЛИК

2 890марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа шеърлар

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.