Ҳикмат
Тилдан чиққан сўзларим гўзал-гўзал кийинган,
Тилдан чиққан сўзларим гўзал-гўзал кийинган,Агар тилга олсангиз, тушар гўё ўйинга.Аммо мени босади оғир-оғир ташвишлар,Кўксимга қўниб гўё ўлаксахўрлар – қушлар.Сўзларим яхшиликка хизмат қилса, қанийди,Азиз зотлар уларни иззат қилса, қанийди.Золимнинг юрагини тишламаса сўзларим,Мазлумнинг юрагини хушламаса сўзларим;Ҳақиқатга етаклаб боролмаса сўзларим,Кўнгиллар орасида сўралмаса сўзларим;Уларни давраларга киритмоқдан не наф бор,Фикрни ҳар томонга юритмоқдан не наф бор!Сўзларим ўлик бўлса, қайга кўмгайман, Худо?..Кўзларим очиқ ҳолда кўзни юмгайман, Худо…Сўзларимни фойдамга ҳужжат қилгайсан Ўзинг!Ўлик дилларга оби ҳаёт қилгайсан Ўзинг!То уни ўқиганнинг қалби тирилсин, минбаъд,Йўллари фақр-у фано томон бурилсин, минбаъд!Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.