Ҳаёт
Қизлар комил бўлсин дедик баралла,
Қизлар комил бўлсин дедик баралла,Ўз-ўзини боқсин бўлмасдан муҳтож.Яшасин қийналмай қилиб таралла,Оч қолмаса бўлди ҳамда яланғоч.Ҳар не илм бўлса, ўргатдик, мана,Ўргатдик бегона тилда сайрашни.Қонунлар ҳаётда қилсин тантана –Ўргатдик тилини қандай қайрашни.Сочлар турмагию, юзнинг пардози,Қандай ноз қилмакни, юрмак бехато;Қўшиқ айтишни ҳам ўйнатиб созни,Ўргатдик раҳбарлик илмини ҳатто.Майли, гар қизиқса, овқат пиширсин,Майли, тикиш тиксин – фитратида бор.Истаса, Парижни, Лондонни кўрсин,Эркин фикрласин, қилсин ихтиёр.Бугун комиладир, олимадир у,Маҳорат топдию замонага мос,Эрга садоқатли бўлмоқ илми-ю,Хотинлик қилишни билмайди, холос.Акром МАЛИК
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.