Тил

Ҳаётимиздаги ишлар икки қисмдан иборатдир: бизнинг ихтиёримиздаги ишлар, бизнинг ихтиёримиздан ташқаридаги…

Ҳаётимиздаги ишлар икки қисмдан иборатдир: бизнинг ихтиёримиздаги ишлар, бизнинг ихтиёримиздан ташқаридаги… — расм

Ҳаётимиздаги ишлар икки қисмдан иборатдир: бизнинг ихтиёримиздаги ишлар, бизнинг ихтиёримиздан ташқаридаги ишлар. Ақийда илмида инсон ихтиёрини куллий ихтиёрнинг жузъи дейилади. Куллий ихтиёр – ихтиёр қилмоқнинг ҳаммаси Худодадир; бу ихтиёрнинг кичик қисми инсонга ҳам берилган, унинг номи жузъий ихтиёр дейилади. Ёки бу маънони иститоат калимаси ҳам ифодалайди. Инсон соат нечада ухлаши, уйғониши; яхши сўзларни айтиши ёки ёмон сўзларни танлаши; ҳалол меҳнат қилиши ёки ҳаром-ҳариш еб-ичиши; ибодат қилиши ёки ундан юз ўгириши – буларнинг барчаси жузъий ихтиёрдаги ёки иститоатдаги ишлардир. Чунки ақл бу ишларда одам икки ишдан бирини танлашини тасдиқлайди: соат кечки ўндаёқ ухлаш ҳам мумкин; гапташирни титиб, ҳар нарсани кўриб тунни ярмидан ўтказиб, ухлолмаслиги ҳам мумкин; китоб ўқиш ёки ёутубеда санғиш – буларнинг қай бирини бажариш ҳар кимнинг ўз қўлида. Лекин эркак ё аёл бўлиб туғилиши; кимнинг фарзанди бўлиши; қайси юртда қайси замонда дунёга келиши; ризқнинг кенг ё тор бўлмоғи, ажалнинг муддати ва шу кабилар инсоннинг ихтиёридан ташқаридадир. Одамзод ихтиёридан ташқари ишлар учун қайғурмаслиги матлубдир. Чунки уни ўзгартиришнинг асло иложи йўқ. Лекин ўзи қила оладиган ва имкони доирасидаги амаллар ҳақида ғам чексин. Ўзининг нафсига бўйсуниб қилган гуноҳларини зиммасига олиб тавба қилсин; дангасалик ила ҳар хил маломатларга гирифтор бўлгани учун ўзини айбласин ва бу ишларни қилиб тугатгач, ўтмиш хатоларини такрорламасликка интилсин. Яъни нафсини занжирдан чиқармасин; эрта ухлаб, эрта уйғонсин; меҳнат қилсин; ҳалол еб-ичсин; зулм қилмасин; ҳаром юрмасин ва ҳоказо. Баъзида инсонларни уларнинг яқинлари тарк этади. Бу икки сабаб ила юз беради. Биринчиси, ўлим дўстларни айиради. Иккинчиси кетган томоннинг хоҳиши билан бўлади. Одам ҳеч қачон бошқаларнинг хоҳишига эгалик қила олмайди, бу унинг ихтиёрида эмас; демак, қайси сабаб билан бўлмасин, кетганлар ҳақида ғам чекмаслик лозим. Чунки бу сенинг қўлингда эмас эди. Одамларни ўз ихтиёрларига қўй. Ҳар ким ўз ҳаётини яшасин, бошқаларга хўжайинлик қиламан десанг, ҳатто буни яхши ниятда, ўша бошқанинг фойдаси учун қилсанг ҳам, нафратга учрайсан. Имконига кўра ҳаракат қилган ютади. Худо адолатли Зотдир. У ҳар кимга шундай имкон бериб қўйганки, унинг барчасини ишлатган одам, албатта, қалби, нафси ва ақли рози бўладиган натижага эриша олади. Буни англай олиш учун ҳикмат кўзи лозим, холос. Кўзни эса ё жаҳолат, ё ғафлат пардалайди. Сўзимиз сўнгида айтайлик: инсондаги жузъий ихтиёр ҳам Худонинг ихтиёридадир. Бунинг қандайлиги ва сирини банда англашдан ожиз, зотан, ожиз бўлмоғи табиий, чунки у банда, У эса Худо. Худонинг ҳамма ишини тушуниш банданинг иши эмас. Банданинг иши итоат ва бўйсунишдан иборатдир.

Акром МАЛИК

1 960марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ОЛТИНЧИ БОБ

    ОИЛА ҚУРИШ Иккинчи фасл Келин танлаш Аввал саҳифаларда айтилган сўзларни қайта такрорлаймиз: ўғил учун жуфти ҳалолни танлаш ва олиб бериш ота-онанинг бурчидир. Оила қуриш, яъни…

    5 дақиқаMumtoz oila

    Инсонларнинг аксари ўзлари хоҳлаган нарсаларга ишонадилар. Ўзлари ҳақ деб билган нарса учун далил излайдилар.…

    Бу каби мисолларни яна келтирса бўлади: оламдаги барча яратиқлар ичидан олов-у, ҳаво-ю, сувни топса бўлади ва ҳоказо. Айтилмоқчи гап шулки, ҳар нарсанинг зоҳири у ҳақидаги…

    3 дақиқа

    Ҳақиқат ҳамма нарсадан баланд туради.

    Яқинда мактабда ўқувчи ўқитувчига қўл кўтарди ва бу жуда катта шов-шув бўлди. Шунда қандай қилиб ўқувчилар бу даражага қадар етиб келди деган савол мени ўйлантирди. Ва мактабларда…

    4 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.