Тил

Ушбу матн тамагирликни ўзига касб қилган каслар ҳақида эмас, иффатли ва шарафли, инсофли ва диёнатли…

Ушбу матн тамагирликни ўзига касб қилган каслар ҳақида эмас, иффатли ва шарафли, инсофли ва диёнатли… — расм

Ушбу матн тамагирликни ўзига касб қилган каслар ҳақида эмас, иффатли ва шарафли, инсофли ва диёнатли одамларнинг муҳтожлик домига тушиб қолишлари ҳақидадир. Муҳтожлик – инсон учун неъмат. Ғафлатга тушган бўлса, уйғонади. Худони унутган бўлса, эслайди. Кўплаб мусибатлар қаторида муҳтожлик шундай яхши сифатларга эга. Бундан ташқари муҳтожлик нафсингни эгади – у сени бошқалар эшиги тагида ёрдам сўраттириб, юзингни сарғайтиради. Муҳтож одамнинг қалби титраб, чорасиз аҳволга тушади. Шу пайт унинг нидосига – ёрдам сўраб айтган сўзига лаббай деган инсоннинг даражаси қанчалик юксалмоғини била оласизми? Бир инсон айтади: “Оғир аҳволга тушиб қолдим. Одамларга фойданг тегса, кераксан. Хоҳ илм, хоҳ маблағ бўлсин – фойданг тегса, инсон қаторида саналасан. Бирма-бир дўстлар эшигини тақиллатдим. Табиий, имкони борларга мурожаат этдим. Шунда бир дўстим фалон қисмини бераман деди. Қандай таъсирланганимни айта олмайман. Ҳеч бир сўз ва изоҳсиз айтди. Эсласам, у доим шундай бўлган”. Муҳтожликда инсон бир тарафдан шаънини сақлаши керак бўлса, бир тарафдан зарурат ўрнини қоплаши лозим. Икки тарафдан иккита қилич сени чопишга шай – қаёққа қочсанг ҳам, бири сени чопади – пул сўрасанг, бошинг эгилади; сўрамасанг, зарурат сени қистовга олади. Шу жараён дўстларни саралаш жараёнидир. Дўстинг сенга оғирлик туширмай, сен учун машаққатни кўтаради ва сени авайлайди. Иккиюзламачи эса сенинг муҳтожлигингни била туриб, сенга етишмовчилик ҳақида эслатиб, ўз азобингни ўзинг торт дейди, бундай одамлар дўст эмас, ҳолбуки оддий инсонийлик ҳам бошқа одамга шафқат қилишни тақозо этади. Муҳтож бўлмаслик учун ҳеч кимдан қарз олмаслик керак. Муҳтож бўлмаслик учун молиявий қувватинг етмайдиган ишларга қўл урмаслик шарт. Муҳтож бўлмаслик учун ишлаш ва топган пулингни ўз ўрнига сарфлашинг талаб этилади. Кераксиз нарсалар сотиб олган одам муҳтожликка тушади. Қўлингда пулинг бўлмаса, кимдандир пул олиб, шерикчилик шартларини чала қилиб, иш бошлайсан ва ишинг юришмай қолса, оқибатда, чала шерик билан муаммога гирифтор бўласан. Сенга ўта-ўта шарт бўлмаган нарсани сотиб олиш учун кредит ёки бошқа турдаги қарз олсанг, ҳар ойда сенинг қонингни сўриб ташлайди. Бойликни Худо беради, мабодо қўлингда катта миқдорда бойлик айланиб турса, сендан сўрашларини кутма – муҳтожларни ўзинг излаб топ, ёрдам бер, оҳ-оҳ, бу ишнинг қандай баракаси бўлишини тасаввур ҳам қила олмайсан.

Акром МАЛИК

2 010марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ЕТТИНЧИ БОБ

    ЭР-ХОТИН Биринчи фасл Чимилдиқ ва нозик масалалар Oson пул топишни истаган ва ҳаё, иффат ва уятни йиғиштириб қўйган инсонлар учун бугун эр-хотинларнинг нозик муносабатлари яхши…

    2 дақиқаMumtoz oila

    Сиёсат ҳақида ҳар бир одамда аниқ ва мухтасар илм бўлса, яхши бўлади. Сиёсат илмидан хабардорлик инсонни дунё…

    Сиёсат сайислик сўзидан олинган. Отбоқар араб тилида сайис дейилади. Отбоқар отларни комил тушунадиган шахс, от тилини билиши лозим. Сиёсатчи ҳам одамларни – халқни биладиган ва…

    4 дақиқаMumtoz oila

    ОЛТИНЧИ БОБ

    Тўртинчи фасл Нон синдириш ва тўй Совчилик ишлари битгач, нон синдириш амали бажарилади. “Нон синдириш”ни фотиҳа тўйи ҳам дейилади. Бу урфнинг моҳиятини билиш учун тўйнинг…

    6 дақиқаMumtoz oila

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.