Тил

Қадриятларга содиқ ҳолда яшаш oson эмас. Инсон ўзига бирор қоидани қадрият деб танлаб олса, бу қадриятдан уни…

Қадриятларга содиқ ҳолда яшаш oson эмас. Инсон ўзига бирор қоидани қадрият деб танлаб олса, бу қадриятдан уни… — расм

Қадриятларга содиқ ҳолда яшаш oson эмас. Инсон ўзига бирор қоидани қадрият деб танлаб олса, бу қадриятдан уни ажратиш учун ҳужумлар бошланади. Бу ўта оддий қонуниятдир. Нимагадир эгалик қиламан десанг, албатта, тортиб олишни истайдиганлар топилади. Сен ўзинг истаган қийматга муносиб эканингни, албатта, исботлашинг зарур. Шу тариқа бу оламда ҳар ким ўзининг чегарасини чизишга ва уни қўриқлашга мажбур. Ҳеч қачон бирор ютуқ ёки топилма текинга берилмайди, дунё ҳаётида ҳамма нарсанинг бадали бор. Қўлингдаги ҳар бир нарсани ҳимоялаб яшашинг шарт, ҳимояламасанг, шубҳасиз, ундан айриласан. Ўзгаларнинг наздида бирор киши эришган марра ёки ютуқ oson келгандек туюлиши мумкин. Асло ундай эмас – унинг ортида кураш ва азоблар бор, фақат уни биз кўрмаймиз. Мабодо, oson эришилган бўлса ҳам, ҳасадга ҳожат йўқ – у тезда қўлдан чиқиб кетади. Чунки одамзод қийналиб, жон чекиб эришмаган нарсасига жуда бефарқдир. Қадриятлар ҳам айни шундайдир – ёш йигитча, зеҳнли ва қунтли йигитча, масалан, турли уламолар суҳбатида бўлади, китоблар ўқийди, ҳар хил таржимаи ҳоллар билан танишади ва ўзи учун инсонийликнинг чиройли нақшларини чизади – мен ҳалол бўламан, мен ростгўй бўламан, мен моддиятни эмас, маънавиятни устун кўраман, мен хоин эмас, содиқ бўламан, мен масъулиятли ва кучли бўламан ва ҳоказо. Шундай қилиб, йигитча ўзига қадриятлар танлаб олди, саралади ва менинг қадриятларим бор дея керилиб, оламга жар солди. Бу бойликка дарҳол ҳужум бошланади – ҳаёт сени шундай ҳолга соладики, ҳалол бўлиш қийин бўлади; шундай зулмга учрайсанки, ёлғондан бошқа йўлинг қолмайди; шундай муҳтожликка тушасанки, маънавиятингдан секин юз ўгирасан; нафс ва шайтон шундай ҳийла қиладики, фитналар гирдобида қолиб, ўзинг ғофил ҳолда хиёнаткорга айланасан; шу қадар чарчаб, ҳолдан тоясанки, масъулият сен учун тушга ўхшаб қолади; елкангга кўзга кўринган ва кўринмаган юклаб қалаштириладики, мадоринг тугаб, мен кучсизман дейишингга тўғри келади. Ва бу фурсатга келиб, қарасанг, қадриятларинг талон-тарожга учрабди; бирорта ҳам қадриятинг қолмабди – шуни айтадилар-да, қўлингдаги бойликка, албатта, тажовуз бўлади деб. Бундан келиб чиқадики, сен қадриятларни ўйлаб танлашинг керак; танлаб олдингми, уларни ҳамиша ҳимоя қила олмоғинг лозим; бунинг учун улуғларнинг, сенга чиндан қайғурадиган бирор комил шахснинг йўриқларига қулоқ осмоғинг жоиз. Эрталаб уйғонганида одам боласи мен бугун кунимни яхши хулқлар ила ўтказаман дея ният қилса, ҳар қандай ҳам ҳолда бир марта чуқур нафас олиб, кейин гапирса, анча машаққатларнинг олдини олса керак.

Акром МАЛИК

1 800марта кўрилган

Изоҳлар

    Бошқа мақолалар

    ЕТТИНЧИ БОБ

    ЭР-ХОТИН Учинчи фасл Эрнинг ахлоқи Китобнинг илк саҳифаларидан бошлаб оила раҳбари эркак, эр киши дея қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз. Аёлларни абадий мазлума кўрадиган тоифалар…

    5 дақиқаMumtoz oila

    ЕТТИНЧИ БОБ

    ЭР-ХОТИН Иккинчи фасл Умумий қоидалар Эр ва хотиннинг оилада алоҳида вазифалари, хулқлари бўлиши билан бир қаторда иккиси учун ҳам умумий бўлган қоидалар мавжуд. Бу қоидаларни ҳар…

    4 дақиқаMumtoz oila

    Ушбу матн тамагирликни ўзига касб қилган каслар ҳақида эмас, иффатли ва шарафли, инсофли ва диёнатли…

    Муҳтожлик – инсон учун неъмат. Ғафлатга тушган бўлса, уйғонади. Худони унутган бўлса, эслайди. Кўплаб мусибатлар қаторида муҳтожлик шундай яхши сифатларга эга. Бундан ташқари…

    2 дақиқа

    Сайтга кириш

    Реаксия қолдириш, изоҳ ёзиш ва созламаларни сақлаш учун киринг.

    Давом этиб, сиз фойдаланувчи келишуви ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз.