Ҳаёт
ЯРАДОР ҚУШ
Оғриқдан қаерга ўзиниУришни билмайди бир қуш.У доимо учган, ерда ҳечЮришни билмайдиган қуш.Учмоққа қаноти мажруҳ,Қўнишга ини ҳам бузилган.Пат билан кўмилган андуҳ,Бир қалб у кўксдан узилган.У сайрабди тошларга чунон,Бағрини очибди қон бўлиб.Кўрдики, тинглаганлар ҳамонТурибди қоп-қора тош бўлиб.Бу тошлар жойидан қўзғалибБориб тегди қушга бешафқат.Йиқилгач бошқа битта тош келиб,Эзиб ўтди бу қушни мажақлаб.Пажмурда қуш энди ётибди,Танида тириклик саси йўқ.Сайраган ул қайноқ жонинингҲам саси-ю, ҳам нафаси йўқ.Бу шундай оддий ва мунглиҚиссадир, биродар, тингладинг.Эҳтимол, бу оддий қиссадаҚушнинг азобин англадинг.Эҳтимол, бу қушни танидинг,Эҳтимол, танимай турибсан.Балки сен қоп-қора тош кабиҚушларни мажақлаб юрибсан.
Изоҳлар
Ҳали изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг.